Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

"МЮ" менсимаган беш футболчи. Уларни ҳозир афсона сифатида биламиз

Баҳо:
+ | -

Узоқ йиллардан буён "МЮ" мухлислари Глейзерлар оиласидан нафратланиб келган. Улар америкалик миллиардерлар оиласини клуб инфраструктурасини ривожлантирмасликда айблаб келарди. Глейзерлар аслида нафақат клуб учун, балки айрим йирик трансферлар учун ҳам сарф-харажатдан қочган ёки уларни менсишмаган. Қуйида "МЮ" томонидан эътиборга олинмаган бир нечта топ-футболчилар билан қайтадан танишасиз.

Давид Вилья

Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхшу тўпурар, ўзининг гуллаган даврларини "Валенсия"да ўтказди. Гарчанд, гол машинасига айланган бўлсада, Вилья 5 мавсум давомида "Месталья"да қолди. У 2011 йилда "Барселона"га қўшилди. Ҳужумчи ўзини сотиб олмаган "МЮ"га қарши ЕЧЛ финалида гол уришга эришди. Чунки бир мавсум аввал Вилья, айнан манкунианликлар сафига ўтиши мумкин эди.

Уэсли Снейдер

Снейдерга "Реал" қизиқа бошлайди. Аммо у 2009 йилда "Интер"ни танлайди. Собиқ Нидерландия терма жамоаси аъзоси у ерда катта шуҳрат қозонди. 2011 йилда уни "МЮ" сотиб олмоқчи бўлади. Аммо Снейдер учун сўралган 35 миллион фунтлик миқдор инглиз клубига кўплик қилади. Аниқроғи, "МЮ"дагилар Снейдерни 35 миллионга арзимайди деб ҳисоблашади.

Месут Ўзил

Фергюсон Ўзилни "Вердер Бремен" жамоасидаги ўйинларидан таниган. Унга эътибор бера бошлаган. Аммо Сер Алекс Глейзерларни Ўзилни сотиб олишга кўндира олмайди. Шу сабаб немис ярим ҳимоячиси "Реал"га йўл олади.

Серхио Агуэро

Агуэро "Атлетико" сафида барчанинг кўзига ёш ва умидли футболчи сифатида кўрина бошлайди. Бу тахминлар ўзини оқлаган. Аргентиналик учун илк харидорлардан бири айнан "МЮ" эди. Аммо Фергюсон жамоаси учун Агуэро эвазига сўралган нарх оғирлик қиларди. Аниқроқ қилиб айтсак, Глейзерлар ёш ҳужумчи учун катта пул сарфлагиси келмаган. Ўша пайтда у 35 миллион фунтга баҳоланган.

Эден Азар

"Лилль" сафидаги фантастик мавсумдан кейин, ҳамманинг эътибори Азарга қадалади. Бельгияликка "МЮ" ва "Манчестер Сити" энг катта даъвогар эди. Аммо якунда ҳамманинг кўзини шамғалат қилиб, "Челси" ёш вингерни манчестерликлар чангалидан юлқиб олади. Азар трансфери лондонликларга ўшанда 34 миллионга тушган. "МЮ" эса Азарни 34 миллионлик футболчи сифатида кўрмаган. Аммо ҳужумчи бунга арзирди. У "Челси" билан 2 марта АПЛ чемпиони бўлди. 2 марта ЕЛ ғолибига айланди.

Педро

Анхель Ди Марияга боғланган умидлар сўнгач, "МЮ" яна бир қанот ҳужумчиси сотиб олиши керак эди. Луи Ван Гал ўшанда раҳбариятга Педрони таклиф қилади. Аммо Педронинг 23 миллионлик товон пули клуб учун ўта кўпдек туюлган. Улар кўпи билан испаниялик учун 17 миллион тўлашини билдиришади. Бундай фикрда бўлмаган Роман Абрамович эса, отни қамчилаб, Педрони сотиб олади. Педро "Челси" билан АПЛ ва Европа лигасида чемпион бўлди. 5 мавсум давомида "Аристократлар"нинг 43 та голи Педро томонидан урилди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 19:28, 24.11.2022.
Ўқилди: 9175 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.