Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд 1-0 Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт 7-2 Ливан
31/01 17:00 Индонезия 1-1 Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон 3-2 Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо 1-0 Жирона
31/01 19:00 Пиза 1-3 Сассуоло
31/01 20:00 Лидс 0-4 Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон 0-2 Борнмут
31/01 20:00 Брайтон 1-1 Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия

"Рон ўрнига Код". "МЮ"да Роналдунинг ўрнини боса оладиган вариант бор

Баҳо:
+ | -1

Сўнгги кунларда футбол оламида бўлаётган ишлардан хабарингиз бор. Жаҳон чемпионати бошланган бир пайтда, супер юлдуз, Роналду "МЮ"дан кетди. Аниқроғи, уни шунга мажбур қилишди. Эндиликда, манкунианликларнинг ҳужум чизиғи учун яна бир футболчи зарур бўлади. Ушбу бошлиқ эса келаётган январь ойидаги трансферлар ойнасида тўлдирилиши керак. Қуйида "Манчестер Юнайтед"нинг жиддий нишони ҳақида сўз боради.

Сўнгги хабарларга кўра, Роналдунинг кетиши, "МЮ"ни "ПСВ" футболчисини таъқиб этишга чорлаган. Нидерландия терма жамоаси аъзоси Коди Гакпо "қизил иблислар" радарида турибди. 23 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатида ўз жамоасининг илк голига муаллифлик қилган эди. Вингер ўз ҳаракатлари билан нафақат "МЮ"ни, балки "Арсенал", "Ливерпуль", "Лидс" ва бошқа АПЛ клубларини ҳам қизиқишларига сабаб бўлди. Аммо бу даъвогарлар ичида "МЮ" алоҳида таъкидланган. Чунки Эрик тен Хаг ўз ҳамюртини жамоага жалб этишга уринади.

Айни дамда "МЮ" аллақачон бу йўлда ҳаракатни бошлаб юборган. Бу шуни англатадики, Гакпо январнинг бошидаёқ АПЛ клубига ўтади. Ҳужумчи мундиалдан кейин яна Нидерландияга қайтади. Унинг нархи камида 43 миллион фунт бўлиши айтилган. Бу анча катта маблағ, албатта. Раҳбарият Гакпони олишга уриниши эса сўроқ остида турибди.

"Қизил иблислар" ўз афсонаси бўлган Роналду билан битимни тугатгач, тизимли ислоҳотлар қилиш йўлига ўтиши кутилмоқда. Коди Гакпо эса мана шу ислоҳотларнинг илк мевасига айланиши мумкин. У ҳозирда Эрдивизия ҳамда ЕЛда ажойиб натижаларга эга. Нидерланднинг бу мавсумдаги натижаси қуйидагича: 24 та ўйин, 13 та гол ва 17 та ассист.
Эслатиб ўтамиз, Гакпога Испаниядан "Реал" ҳам даъвогарлик қилади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:54, 25.11.2022.
Ўқилди: 4115 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.