Испаниянинг Ла Нусия шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида финали доирасида иккинчи кун жанглари бўлиб ўтмоқда.
-67 кг вазнли спортчимиз Жавоҳир Умматалиев финалда Қозоғистон вакили Нурбек Мурсалга қарши жанг ўтказди ва ғалаба қозонди — 4:1.
Бу Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур ЖЧдаги учинчи олтини бўлди. Бугун яна 5 нафар ватандошимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади.