Кириш Регистрация

Кассано Бразилия ҳалоскорини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Италиялик собиқ ҳужумчи Антонио Кассано бразилиялик ҳужумчи Ришарлисонни танқид қилди.

“Ришарлисон даҳшатли кучга эгами? Қандай қилиб уни йиғинга чақириб, Фирминони жаҳон чемпионатидан қолдиришлари мумкин эди?

Фирмино - бу феномен ва 75 миллион еврога баҳоланади. Ришарлисон тўпни назорат қила олмайди", - дея Кассанонинг сўзларини келтиради Marca.

Кассано Сербияга қарши ўйинда Ришарлисоннинг жаҳон чемпионатидаги дублидан кейин ҳам ўз сўзидан қайтмаслигини қўшимча қилди.

«Пентакампеонлар» жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи турида Сербияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 02:21, 28.11.2022.
Ўқилди: 1368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.