Хорватия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида Канада терма жамоаси устидан йирик ғалабага эришди – 4:1.
Хорватия терма жамоаси таркибида ҳужумчи Андрей Крамарич дубль қайд этди.
Крамарич 2014 йили Камерунга қарши ўйинда Марио Манжукичдан кейин жаҳон чемпионатида дубль қайд этган иккинчи хорватиялик бўлди.
Икки турдан кейин тўрт очко жамғарган Хорватия терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича Марокаш (4) терма жамоасидан олдинда. Учинчи ўринда бельгияликлар (3), тўртинчи ўринда плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган канадаликлар (0) жой олган.