Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Роберто Манчини "Арсенал" клуби ҳужумчиси Робин ван Персига жамоасининг қизиқиши борасида гапириб ўтди.
"Гап, "Манчестер Сити", "Юнайтед" ва "Ювентус" ҳақида кетганида улардан бирини танлаш жуда қийин. Мен ҳам бу саволга жавоб бера олмайман".
"Агар бизда уни сотиб олиш учун кичик бўлсада имконият бўлса, биз албатта бу юқорида савияли футболчини сотиб олишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча у "Арсенал" футболчиси. Мен "Арсенал"ни топ-клуб деб ҳисоблайман. Нафақат Ван Перси учун балки бошқа футболчилар учун ҳам бу клубни тарк этиш оғир бўлади".
"Сен "Манчестер Сити"дек клуб бўлсанг бу каби футболчиларни сотиб олишга қийналасан. Ҳар қандай клуб сенга бошқаларга айтилган нархдан 30-40 фоиз қиммат нархни ўртага қўяди. Баъзида бу бизга қийинчилик туғдиради. Бу борада ҳали кўплаб ишлашимиз керак", дейди Манчини "Скай Спортс" нашрига берган интервьюси чоғида.