Гана ва Жанубий Корея Жаҳон чемпионатида драматик ўйин кўрсатишди: 34-дақиқада 2:0, 61-дақиқада 2:2 дуранг ва 68-дақиқада ганаликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб, ғалабани тортиб олишди. Бош қаҳрамон - Муҳаммад Қуддус. Қуйида "Аякс"нинг шуҳратпараст ярим ҳимоячиси билан танишамиз.
Қуддус Гана пойтахти Аккра шаҳрида туғилган. Унинг сўзларига кўра, оила бой эмас, лекин камбағал ҳам эмас эди. Асосийси, терма жамоанинг бўлажак қаҳрамони ҳеч қачон оч қолмаган, бунинг учун у ота-онасидан миннатдор, гарчи оиласи ҳақида кам маълумот берган эрсада.
"Онам менга ва оиламга ғамхўрлик қилиш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйарди", дейди Муҳаммад. У Аккрада озиқ-овқат сотиш билан шуғилланган.
Муҳаммад тезда тенгдошлари орасида ажралиб тура бошлади. Болалигида у билан ўйнаганлар 11 ёшли Қуддус ўз жамоасини ёлғиз судраб юрганини эслашади: масалан, у бир ўйинда олтита гол урарди ва 6:6 билан ўйин тугар эди.
Йигитнинг биринчи мураббийи Жошуа Авуа буни тасдиқлади: "Унинг кўчада ўйнаётганини кўрганимда, дарҳол ҳаммасини тушундим ва уни машғулотларга таклиф қилдим. У биринчи кунданоқ ажойиб таасурот қолдирган эди. Биз учрашганимизда у атиги 10 ёшда эди, лекин унинг фазилатлари яққол кўриниб турарди”.
Муҳаммад кейинроқ Европага бориш имконияти учун 12 ёшида у уйидан юзлаб миль узоқликдаги академияга қатнаган. Бунинг сабаби, 2015 йилда Гана академиясининг асосчиси (ва собиқ "Манчестер Юнайтед" скаути) Том Вернон "Нордшелланд"ни сотиб олган эди.
Энди Дания клуби тизимнинг энг юқори поғонасида эди, улар Ганадаги иқтидорларни изларди. "Кейинги Лионель Месси ёки Усейн Болтнинг Африкада пайдо бўлиши учун яхши имконият бор, лекин иқтидорни ривожлантириш имкониятига эга эмас", - дея тушунтирди Вернон.
Қуддус энг яхшилар қаторидан жой олди ва 2018 йилда Данияга йўл олди.
Кунига беш вақт намоз ўқийди, Данияда ҳаммани бирданига ҳайратда қолдирди, интизом максимал даражада;
Қуддус - йирик хауса халқининг вакили. Ҳаммаси бўлиб 60 миллиондан ортиқ, лекин хаусанларнинг аксарияти Нигерияда (37 миллион) ва Нигерда (13 миллион) яшайди. Ганада уларнинг 300 мингга яқини бор, уларнинг кўпчилиги пойтахтнинг мусулмонлар ҳудудига қўним топган, Муҳаммад ҳам у ерда болалиги ўтган. Европага кўчганидан сўнг Ислом динига қаттиқ амал қилади ва беш вақт намоз ўқийди.
"Майдонда у даниялик ўйин услубини тезда ўзлаштириб олди", - дейди ҳимоячи Андреас Сковгаард. - Машғулотларда биз унинг қанчалик тез, кучли ва техник эканлигини дарҳол кўрдик".
Нордшелландда ёш Қуддус 57 учрашувда 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Икки йил ўтиб, «Аякс» 20 ёшли ярим ҳимоячини тўққиз миллион еврога ҳарид қилди.
Нидерландияликлар йигитча билан дарҳол беш йилга шартнома имзолади ва Дания клубининг спорт директори Ян Лаурсен унинг ўйнашига шубҳа қилмади: «Буни айтяпман, чунки у интизомли. У ҳеч қачон машғулотни ўтказиб юбормаган ва ҳеч қачон кечикмаган."
"Аякс"да Кудус Эрик тен Хаг қўл остида пайдо бўлди, у ганалик футболчини ажойиб салоҳиятга эга футболчи деб атади.
Дастлабки учта ўйинда Муҳаммад гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди, аммо кейин Чемпионлар лигасидаги дебютида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Муҳаммад "Ливерпуль"га қарши ўйинда майдонга тушди, бироқ олти дақиқадан сўнг жиддий жароҳат туфайли уни алмаштиришга тўғри келди.
Қуддус «Аякс»да ўзини дарҳол кўрсата олмади: жароҳатлар ҳам, позисия ҳам халақит берди - ахир Тен Хаг уни майдон марказига қўйди. Ҳозирда Кудус амстердамликлар учун 63 ўйинда 15 гол ва 6 голли узатмага эга бўлди, аммо бунинг аксарияти жорий мавсумда.
Янги мураббий Альфред Шрейдер энди ганалик футболчидан ёлғон тўққизлик сифатида фойдаланмоқчи ва шунинг учун у фойдали футболчига айданди. Қуддус жорий мавсумда "Аякс" учун 10 та гол урди, улардан 4 таси Чемпионлар лигасида. Еврокубоклардаги ишлар умуман чемпионатдан яхшироқ: Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг олтита ўйинида учрашувнинг энг яхши футболчиси учун яна иккита голли узатма ва учта соврин бор. Тўғри, гуруҳдаги ўта кучли рақиблар туфайли "Аякс" баҳорда фақат ЕЛда давом этади.
Гуруҳ босқичида Қуддус Тиаго Алкантарага қарши ўйнаганидан жуда хурсанд бўлди. Испаниялик футболчи ҳали «Бавария»да бўлганида ёш Муҳаммадга бутун жамоа имзоси туширилган футболкани совға қилганди. Ёшлар жамоасида Қуддус дарҳол «Алкантара» лақабини олди ва испаниялик ўшандан бери унинг асосий кумирига айланди.Улар жамоадошга айланиб қолишлари ҳам мумкин. "Ливерпуль" томонидан Қуддусга жиддий қизиқиш билдирилмоқда.