Бугун, 30 ноябрь куни ЖЧ-2022да "C" ва "D" гуруҳларида ҳал қилувчи ўйинлар бўлиб ўтади. Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина турнирни муддатидан аввал тарк этиши мумкин, амалдаги жаҳон чемпионлари эса хотиржамлик билан плей-оффга тайёрланади. Гуруҳлардаги вазиятга тўхталиб ўтамиз.
"C" гуруҳи
Польша: Роберт Левандовски ва жамоаси Аргентинага ютқазмаса, 1/8 финалга чиқади. Мағлубиятга учраган тақдирда, вариантларни кўриб чиқиш мумкин. Агар Польша Аргентинага битта тўп фарқи билан ютқазса, Саудия Арабистони Мексика устидан ғалаба қозонса, албатта турнирни тарк этади. Агар бир вақтнинг ўзида Саудия Арабистони ғалаба қозона олмаса, тўплар фарқини ҳисоблаш керак бўлади.
Аргентина: Жанубий америкаликлар Полшани мағлуб этишса гуруҳдан чиқишади ва мағлуб бўлишса турнирни тарк этишади. Аргентина поляклар билан дуранг ўйнаса, параллел ўйинда дуранг қайд этилган тақдирдагина олдинга чиқади, Саудия Арабистони Мексика устидан ғалаба қозонса, улар турнирни тарк этишади. Агар Мексика ғалаба қозонса, тўплар фарқини ҳисобга олиш керак бўлади.
Саудия Арабистони: Мексика устидан қозонилган ғалаба осиёликларга плей-оффга чиқишни кафолатлайди, мағлубият эса турнирдан тушиб кетишга олиб келади. Агар Польша Аргентинани мағлуб этса, дуранг саудияликларни 1/8 финалга олиб чиқади. Поляклар эса ғалаба қозона олмаса, тўплар фарқини ҳисоблаш керак бўлади.
Мексика: Жамоани фақат Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба қониқтиради. Польша Аргентина устидан ғалаба қозонган тақдирдагина мексикаликлар учун тўплар фарқи муҳим бўлмайди, у ҳолда улар иккинчи ўринни эгаллайди. Агар поляклар бу жараёнда аргентиналикларни мағлуб эта олмаса, Мексика тақдирини тўплар фарқи ҳал қилади.
"D" гуруҳи
Франция: Дидье Дешам жамоаси плей-офф босқичига тайёргарлик кўрмоқда. У гуруҳда деярли биринчи ўринни эгаллайди, лекин, масалан, Тунисга 0:1 ҳисобида ютқазса, Австралия эса Данияни 5:0 ёки ундан юқорироқ ҳисобда мағлуб этса, иккинчи бўлиши ҳам мумкин.
Австралия: Футболчилар Данияни мағлуб этишса, 1/8 финалга йўл олади ва мағлуб бўлса мусобақадан чиқиб кетади. Агар дуранг қайд этилса, Тунис Франция устидан ғалаба қозонган тақдирдагина Австралия курашни тўхтатади.
Дания: Скандинавияликлар Австралияни, Тунис эса Францияни йирикроқ ҳисобда мағлуб этмаса, плей-оффга йўлланма олади. Данияликлар учун дуранг ёки мағлубият уларнинг турнирдан четлатилганини англатади.
Тунис: Шимолий Африка жамоаси учун энг қийин вазият. Тунис нафақат Францияни мағлуб этиши керак,, балки Австралия Данияга қарши ғалаба қозонмаслигига умид қилиши керак, шунда голлар фарқини ҳисоблаш мантиқан тўғри бўлади.
30 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинлари тақвими
Учрашувларнинг барчаси Тошкент вақти бўйича кўрсатилган.
20:00. Тунис - Франция.
20:00. Австралия - Дания.
00:00. Польша - Аргентина.
00:00. Саудия Арабистони - Мексика.