Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйин куни ортда қолди. Унинг натижаларига кўра 1/8 финалнинг яна тўрт нафар иштирокчиси аниқланди. Аввалроқ Франция, Бразилия ва Португалия терма жамоалари плей-оффга чиққанди.
Қатар энг омадсиз мезбон сифатида тарихга кирди
“А” гуруҳида биринчи ўринни Нидрландия терма жамоаси эгаллади. Охирги турда Қатар термасининг европаликларга қарши тура олишига кам одам ишонарди. Нидерландлар иккита гол уриб, хотиржамлик билан учрашувни ғалабага олиб келишди. Коди Гакпо турнирдаги учинчи голини киритди ва Килиан Мбаппе етиб олди. ПСВнинг иқтидорли футболчисидан ташқари Френки де Йонг ҳам турнир мезбонларини хафа қилди. Қатар жаҳон чемпионатида гуруҳда учта мағлубиятга учраган биринчи мезбон давлат бўлди.
Сенегал ва Эквадорнинг драматик баҳси
1/8 финалнинг иккинчи йўлланмасини африкаликлар ва жанубий америкаликлар ўйнади. Эквадорга дуранг ҳам кифоя эди, Сенегал эса фақат ғалаба қозониши керак эди. Биринчи бўлим охирида Исмоил Сарр пеналтини аниқ амалга оширди ва уни голга айлантирди.
Танаффусдан кейин эса томошабинлар стандартлардан иккита голни кўришди. Аввалига Сенегал терма жамоасининг ҳеч бир футболчиси Моисес Кайседога бир-икки метрлардан тўпни дарвозага йўллашига тўсқинлик қилмади. Ва кейин Калиду Кулибали рақибдан қайтган тўпни дарвозага жойкаб қўйди. Сенегал 2002 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўлланма олди. Дарвоқе, бундан 20 йил аввал африкаликлар якунда чорак финалгача етиб борган ва у ерда Туркияга имкониятни бой берганди.
АҚШ Эронни плей-оффдан четлатди
Эрон терма жамоаси 1/8 финалга чиқиши учун америкаликларга ютқазмаслик кифоя эди. Аммо Карлуш Кейруш жамоаси ўз вазифасини бажара олмади. Биринчи бўлим охирида АҚШ ажойиб комбинация ўйнади, уни Кристиан Пулишич аниқ зарба билан якунлади. Эрон тарихида илк бор плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Аммо америкаликларни Нидерландия билан учрашув кутмоқда. АҚШ 2014-йилдан бери илк бор 1/8 финалда ўйнайди.
Уэльс Англия билан ўйинда хижолат тортди
Уэльсликлар жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатишди. Роб Пейж жамоаси инглизларга қарши ўйиннинг ярмигача яхш ўйнашди ва танаффусдан кейин ўз дарвозасидан учта гол ўтказиб юборди. Тўпурарлар пойгаси пешқадамига етиб олган Маркус Рэшфорд томонидан яратилган дубл Фил Фоден яна бир тўпни Уелс дарвозасига йўллади. Инглизлар биринчи ўриндан плей-оффга чиқишди, улар у ерда Сенегал билан ўйнайди