Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Камавинга "Реал"даги ролидан норози

Баҳо:
+ | -

"Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Мадрид клубидаги фаолияти ҳақида гапирди.

“Албатта, ҳар бир учрашувда майдонга тушишни хоҳлардим. "Реал Мадрид"да вазият шундай: мен яхши футболчилар билан рақобатлашаман, улар мендан олдинда. Менга ёқади деб айта олмайман, чунки захирада ўтириш унчалик ёқимли эмас.

Футболчи бўлсанг, ҳар бир ўйинда ўйнашни хоҳлайсан. Бу зерикарли демоқчи эмасман, лекин сабр қилиш керак. Мен бутун умр бу ролни ўйнашни хоҳламайман. Мендан олдинда кўплаб футболчилар борлигини тушунишингиз керак. Мен улардан ўрганишим керак, кейин менинг вақтим келади", - дея футболчининг сўзларини келтиради Goal.

Жорий мавсумда 20 ёшли ярим ҳимоячи Испания чемпионатида “Реал” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди. Испания чемпионатининг ҳар бир ўйинида у ўртача 36 дақиқа майдонда ўтказади. Ярим ҳимоячи 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига Франция терма жамоасига чақирилган ва ҳали бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмаган.

Камавинга Мадрид жамоасида 2021 йилдан бери ўйнаб келмоқда. "Реал" футболчининг трансфери учун "Ренн"га 40 миллион евро тўлаган.

Киритилди: 16:46, 30.11.2022.
Ўқилди: 3701 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8151]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4744]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3536]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3526]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3173]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2564]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1949]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1831]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1814]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик