Италия клуби матбуот хизмати хабарига кўра, "Милан" мухлислари ноябрь ойидаги жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида ҳужумчи Оливье Жируни танлади.
Футболчи 5 ноябрь куни “Специя”га қарши ўйинда (2:1) гол урди. Айнан шу эпизод мухлисларнинг фикрига таъсир қилди. Ҳужумчи Чемпионлар лигасида “Зальцбург” дарвозасига ҳам иккита гол урди.
Аввалроқ, франциялик футболчи «Милан»нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида тан олинганди. Айни дамда у аввалроқ ЖЧнинг плей-офф босқичига чиққан Франция терма жамоаси таркибида Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-турнирда иштирок этмоқда.