Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022да ўйнагани учун терма жамоа мухлисларининг танқидларига жавоб берди.
“Мен Аргентина футболкасини кийганимдан хурсандман. Мен ўзим туғилган юртни яхши кўраман ва ҳар бир ўйинда бор кучимни бераман. Ва бу ҳеч қачон ўзгармайди.
Баъзида ишлар яхшироқ, баъзан эса ёмонроқ бўлади. Аммо менга яхши муносабатда бўлиш учун ҳеч қачон ҳеч нимани яширмайман ёки ҳеч қандай тарзда муросага бормайман. Мен шундайман. Ҳар доим шундай бўлади ", - деди Де Пауль.