Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Олийҳиммат Рюдигер...

Баҳо:
+ | -

«Реал» клуби ва Германия миллий жамоа­си ҳимоячиси Антонио Рюдигер жаҳон чемпионатидаги иштирок учун олган мукофот пулини тўлиқ хайрия ишига йўналтирди

Тўғрироғи, у Сьерра-Леонеда маймоқлик нуқсони билан туғилган 11 нафар боланинг нархи баланд операцияси харажатини ўз зиммасига олди. Қойил, Антонио, ҳимматингга балли!

Туғма маймоқ болаларнинг жарроҳлик амалиёти анча мураккаб ва қиммат ҳам. Айниқса, Сьерра-Леоне каби мамлакатларда бу каби операцияларни кўтаролмайдиган оилалар кўп. Рюдигер шуни инобатга олган ҳолда, аждодлари юртидаги 11 нафар болакай операциясини тўлиқ молиялаштирди. Айтиш керак, маймоқлик нуқсонига вақтида эътибор қаратилмаса, бола бутун умри бўйи қўлтиқтаёқдан фойдаланишга мажбур бўлади. Боз устига, Сьерра-Леонеда туғма маймоқларга муносабат унча яхши эмас. Дейлик, улар кўчада калака остида қолишади кўпинча. Энг ёмони, улғайишгач ҳам, иш топиш масаласида қийналишади.

Антонио Рюдигер ушбу хайрияга қалбан эзилаётгани туфайли қўл урганини яширмади: «Сьерра-Леонеда ёш болалар қандай шароитларда ўсиб-улғаётганларини кўриб, роса қийналяпман. Маймоқ нуқсонини йўқотишга қаратилган жарроҳлик амалиётида оёқ деформацияси шу даражада тузатиладики, бемор бола бир неча ойлик муолажадан ке­йин ниҳоят, бемалол қадам босиши мумкин. Бемор болаларни шу аснода фаол ижтимоий ҳаётга қайтариш имкони бор. Германияда менга катта имкониятлар берилдики, буларни Сьерра-леонелик кўплаб одамлар ҳаттоки, орзу ҳам қилолмайдилар. Албатта, тақдиримдан миннатдорман ва имтиёзли ҳаётимни талаб даражасида қадрлайман. Кимларгадир ёрдам бериш қўлимиздан келар экан, нега жим туришимиз керак? Ахир муҳтожлар бошини силаш шараф-ку. Умуман, бу охиргиси эмас. Келажакда оилам билан Сьерра-Леонеда яна кўплаб лойиҳаларни амалга оширишни режалаштириб қўйганман».

Антонио Рюдигер 11та операция учун кетадиган жами суммани айтишдан эса бош тортди. Бу ҳам хайрли иш намунаси ва камтарликдир.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:31, 01.12.2022.
Ўқилди: 4336 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.