"Барселона" спорт директори Жорди Кройфф Лионель Мессининг жамоага қайтиши ҳақида гапирди. Функционернинг фикрича, клуб ва футболчи яна ҳамкорлик қилишга лойиқ.
"Мессининг "Барселона"га қайтиш варианти бўлиши керак. Биз буюк клуб ва буюк футболчи ўртасидаги сўнгги учрашувни соғинаётганимиз аниқ. Уларнинг иккаласи ҳам бунга лойиқ”, - деди Кройфф Rac1 нашрига.