Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Шахмат. Абдусатторов «Tata Steel Chess India 2022»да рапид турнирини якунлади

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича «Tata Steel Chess India 2022» халқаро турнирининг рапид йўналиши бугун якунига етди. Шахматчилар бугун сўнгги 3та тур ўйинларида иштирок этишди.

Ҳамюртимизга бугун аввалги кунга нисбатан яхшироқ қатнашди. У дастлаб АҚШлик Со Уэслини мағлуб этган бўлса, иккинчи турда Шаҳриёр Мамедяров билан дуранг ўйнади.

Абдусатторов сўнгги турда эронлик Пархам Мақсудлуга қарши қора доналарда ўйнади. Баҳс дуранг билан якунланди. Агар Нодирбек бу ўйинда ғалаба қозонганида 5 очко билан 3-ўринни эгаллаган бўларди.

Рапид йўналишида дастлабки 3та ўрин мезбон спортчиларга насиб этди. Ниҳал Сарин 6,5 очко билан ғолибликни қўлга киритган бўлса, Аржун Эригаиси иккинчи (6 очко), Сантош Видит (4,5) эса учинчи бўлди.

Рапидда беш спортчи 4,5 очкодан жамғаришди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича энг ёмон натижа Абдусатторовда бўлгани учун ҳамюртимиз 7-ўринни банд этди.

Энди шахматчилар 3 ва 4 декабрь кунлари блиц йўналишида баҳсларда иштирок этишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:01, 01.12.2022.
Ўқилди: 3055 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик