Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Георге Мегреладзе ҳам расман «Шўртан» футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

Ҳужум чизиғига Фарҳод Тожиев ва Георге Мегреладзени таклиф қилган “Шўртан” клуби Тожиевларнинг кенжаси билан бир ярим йиллик шартнома имзолаганли ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб ўтгандик.

Шунингдек, у билан бирга клуб ихтиёрига етиб келган, 2010 йилги мавсумда жамоанинг 4-ўринни эгаллашига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган Георге Мегреладзе ҳам бугун “Шўртан” билан шартнома имзолади.

“Аввало, мени клубга таклиф этишгани учун клуб раҳбарияти ва мураббийларга кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Отам оламдан ўтганидан сўнг, улар менга руҳий тарафдан ёрдам беришди ва қўллаб-қувватлашиб, жамоага таклиф этишди. Улар менга ишонишиб, бугун шартнома таклиф этишди ва мен ҳеч иккиланмай шартномага имзо чекдим. Сабаби, клуб мен учун бегона эмас. Умид қиламанки, мен жамоа сафида ўзимга билдирилган ишончни оқлайман ва голларим билан жамоамга фойда келтираман” - деди грузиялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, жамоа таркибида Игорь Таран, Виктор Клишин, Фарҳод Тожиев ва Георге Мегреладзе сингари футболчилар бор.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 16:54, 31.07.2012.
Ўқилди: 4915 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.