Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон чемпионати: медаллар тақсимоти

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати элит лигасининг ҳисоб бўйича 31-мавсуми ҳам «Пахтакор»га аталди. Масофа давомида ўз мавқеини нисбатан йўқотгандек тасаввур уйғотган пойтахт жамоаси финиш маррасига яқин «Насаф» ва «Навбаҳор»нинг очко йўқотишлари ҳисобига яна «олтин»га бурканди. Хўш, Ўзбекистон чемпионати тарихидаги медаллар тақсимоти қандай кўринишга келди?

ОЛТИН МЕДАЛЬ

Ҳамма билади, миллий чемпионатимиз ҳисоботида олтин медаллар миқдори  мавсумлар сонига мутаносиб эмас. Зеро, 1992 йили ўтказилган биринчи мавсум якунида «Нефтчи» ва «Пахтакор» тенг миқдорда очко тўплагач, футболимизнинг ўша вақтдаги раҳбарияти қарори бўйича ҳар икки клуб чемпион сифатида тан олинган. Шунинг ҳисобига кумуш медаль эгасиз қолган. Умуман олганда, 31 йилда атиги 7та жамоага лига шоҳсупасининг энг юқорисига чиқиш насиб этди. Бу борада «Пахтакор» рекорди мутлақо дахлсиз. Ҳар ҳолда, «шерлар» бу йил 15-марта «олтин»га эга чиқишди. «Нефтчи» ва «Бунёдкор»да 5тадан олий пробали медаль бор - иккинчи яхши натижа. «Локомотив» қаторасига 3 марта чемпионликка эришган бўлса, йўқлик сари юз тутган «Дўстлик» бу ишни 2 бора амалга оширган. Яна бир собиқ жамоа - МҲСКда 1та чемпионлик рутбаси бор, «Навбаҳор»да ҳам.

Факт. Чемпионлик серияси бўйича рекорд натижа ҳам «Пахтакор»га тегишли. «Шерлар» 2002-2007 йиллар оралиғида қаторасига 6 мавсум тахтдан тушишмаган. Шунингдек, яна уч ҳолатда муайян клуб кетма-кет 4 марта чемпион бўлган - «Нефтчи (1992-1995 йиллар), «Бунёдкор» (2008-2011 йиллар) ва «Пахтакор» (2019-2022 йиллар). 

 

КУМУШ МЕДАЛЬ

«Кумуш пойга»да «Нефтчи» яққол пешқадам. Фарғона жамоаси 5 марта чемпионлик шаробини ичишдан ташқари, 9 мавсум якунида турнир жадвалининг 2-поғонасидан жой олган. «Пахтакор» коллекциясида эса 6та иккинчи пробали медаль бор. Бу борада чемпионатнинг 3-яхши натижаси «Локомотив»га тегишли - «темирйўлчилар» 4 карра вице-чемпион ҳисобланишади. «Бунёдкор» ва «Насаф» эса 3 мартадан мавсумни 2-ўринда якунлаган. Шунингдек, «Бухоро» («Нурафшон»), МҲСК, «Машъал», «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор»нинг совринлар коллекциясида 1тадан «кумуш» ярқираб турибди. Демак, чемпионат тарихида иккинчи пробали медалга эга чиққан клублар сони роппа-роса 10та. 

Факт. «Нефтчи» 1996-2000 йиллар оралиғида қаторасига 5 марта чемпионатнинг 2-рақамли жамоа­си бўлган - бу энг узун «кумуш серия»дир. Фарғоналиклар яна бир марта (2002-2004 йиллар) 3 мавсум давомида 2-ўринни банд этишган. Кейинчалик «Пахтакор» (2008-2010 йиллар) ва «Локомотив» (2013-2015 йиллар) ҳам кумуш медаль олиш борасида шундай серия қайд этди. Охирги икки мавсум эса бизга «кумуш»нинг янги соҳибларини тақдим этди - «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор».

БРОНЗА МЕДАЛИ

«Насаф» Ўзбекистон чемпионатининг чинакам «бронза» жамоаси. Қаршиликлар бу йил 3-пробали медалга 11-марта эга чиқишди. Тўғри, бу борада «Навбаҳор» натижаси ҳам унча кам эмас - 9 карра 3-ўрин соҳиби! Оддий айтганда, мавжуд 31та «бронза»дан 20таси (деярли 65 фоизи) 2та жамоа ҳисобида. Қолган 11та медаль 9та клубга тегишли. Жумладан, «Пахтакор» ва АГМК музейида 2тадан «бронза» бор. МҲСК, «Нефт­чи», «Бунёдкор», «Локомотив», «Машъал»«Сўғдиёна» ва «Қизилқум» бу клублар Ўзбекистон чемпионати элит лигасида 1 мартадан 3-ўринни эгаллаган. 

Факт. 3-ўрин бўйича энг узун серия табиийки, «Насаф» томонидан қайд этилган - 2013-2016 йиллар қаторасига 4 мавсум. «Навбаҳор»да эса бу борадаги серия икки марта 3 мавсумга чўзилган. 2020-2021 йиллар мавсумларини 3-ўринда якунлаган АГМК Ўзбекистон чемпионатининг 11-«бронза» жамоасидир.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЭЛИТ ЛИГАСИНИНГ БАРЧА СОВРИНДОРЛАРИ

1992 йил. Олтин: «Пахтакор», «Нефтчи»; кумуш: -; бронза: «Сўғдиёна»       

1993 йил. Олтин: «Нефтчи»;  кумуш: «Пахтакор»; бронза: «Навбаҳор»

1994 йил. Олтин: «Нефтчи»; кумуш: «Нурафшон» («Бухоро»); бронза: «Навбаҳор»

1995     йил. Олтин: «Нефтчи»; кумуш: МҲСК; бронза: «Навбаҳор»

1996 йил. Олтин: «Навбаҳор»; кумуш: «Нефтчи»; бронза: МҲСК

1997 йил. Олтин: МҲСК; кумуш: «Нефтчи»; бронза: «Навбаҳор»

1998 йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Нефтчи»; бронза: «Навбаҳор»

1999 йил. Олтин: «Дўстлик»; кумуш: «Нефтчи»; бронза: «Навбаҳор»

2000 йил. Олтин: «Дўстлик»; кумуш: «Нефтчи»; бронза: «Насаф»

2001 йил. Олтин: «Нефтчи»; кумуш: «Пахтакор»; бронза: «Насаф»

2002     йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Нефтчи»; бронза: «Қизилқум»

2003 йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Нефтчи»; бронза: «Навбаҳор»

2004 йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Нефтчи»; бронза: «Навбаҳор»

2005     йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Машъал»; бронза: «Насаф»

2006     йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Нефтчи»; бронза: «Насаф»

2007 йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Қурувчи» («Бунёдкор»); бронза: «Машъал»

2008     йил. Олтин: «Бунёдкор»; кумуш: «Пахтакор»; бронза: «Нефтчи» 

2009     йил. Олтин: «Бунёдкор»: кумуш: «Пахтакор»; бронза: «Насаф»

2010     йил. Олтин: «Бунёдкор»; кумуш: «Пахтакор»; бронза: «Насаф»

2011     йил. Олтин: «Бунёдкор»; кумуш: «Насаф»; бронза: «Пахтакор»

2012     йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Бунёдкор»; бронза: «Локомотив»

2013     йил. Олтин: «Бунёдкор»; кумуш: «Локомотив»; бронза: «Насаф»

2014     йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Локомотив»; бронза: «Насаф»

2015     йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Локомотив»; бронза: «Насаф»

2016     йил. Олтин: «Локомотив»; кумуш: «Бунёдкор»; бронза: «Насаф»

2017     йил. Олтин: «Локомотив»; кумуш: «Насаф»; бронза: «Пахтакор»

2018     йил. Олтин: «Локомотив»; кумуш: «Пахтакор»; бронза: «Навбаҳор»

2019     йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Локомотив»; бронза: «Бунёдкор»

2020 йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Насаф»; бронза: АГМК

2021     йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Сўғдиёна»; бронза: АГМК

2022     йил. Олтин: «Пахтакор»; кумуш: «Навбаҳор»; бронза: «Насаф»

УМУМИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

Медалларни турларга ажратмай таҳлил қилганда, энг кўпи «Пахтакор»да. Диққат қилинг, жами 93та медалдан 23таси айнан «шерлар»га тегишли. Демакки, амалдаги чемпион атиги 8 мавсум якунида медалсиз қолган, холос. «Нефтчи» эса аввалги натижалари эвазига ҳамон 2-яхши натижага эга - 15та медаль. «Насаф» бундан 1та кам медаль ютган, аммо қаршиликларда олий пробалиси йўқ ҳозирча. Умуман олганда, Ўзбекистон чемпионати элит лигаси тарихида жами 13та клуб ўз ҳисобига медаль ёзиб қўйган.

Факт. 13та совриндор жамоадан 6таси («Пахтакор», «Нефтчи», «Бунёдкор», «Локомотив», «Навбаҳор» ва МҲСК) ҳисобида ҳар 3 турдаги медаль бор. «Дўстлик» бошқа медаль ютмаган ягона чемпион жамоадир.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:10, 03.12.2022.
Ўқилди: 2509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.