"Барселона"нинг собиқ футболчиси Кевин-Принс Боатенг германиялик ярим ҳимоячи Жошуа Киммихни қўллаб-қувватлади.
“Киммихнинг очиқ сўзлари менга жуда таъсир қилди. Мен тушкинликкатушиш нима эканлигини биламан. Умид қиламанки, Жошуа яхши одамлар даврасида. У ажойиб менталитетга эга ажойиб футболчи. Менинг эшигим унинг учун доим очиқ, у хоҳлаган вақтда менга қўнғироқ қилиши мумкин", - деди Боатенг Sport 1 нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Германия кетма-кет иккинчи марта жаҳон чемпионатини гуруҳ босқичидан тарк кетди.