Ҳужумчи Лионель Месси ЖЧ-2022 1/8 финалидан ўрин олган Аргентина ва Австралия учрашувида энг яхши ўйинчи деб топилди.
Аргентиналиклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/4 финалга йўл олишди. Ушбу баҳсда Месси ҳисобни очди.
35 ёшли аргентиналик учун бу учрашув унинг профессионал фаолиятидаги 1000-учрашуви бўлди.
1/4 финалда Аргентина терма жамоаси 9 декабрь куни Нидерландия терма жамоаси билан тўқнаш келади.