Кириш Регистрация
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид 2-3 Осасуна
20/04 17:45 Андижон 1-2 Динамо
20/04 18:00 Эмполи 2-2 Венеция
20/04 18:00 ОКМК 3-2 Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм 1-2 Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед 0-1 Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич 0-4 Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
20/04 20:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
20/04 20:30 Лестер 0-1 Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья 1-0 Интер
20/04 21:30 Севилья 1-1 Алавес
20/04 23:45 Милан 0-1 Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 0-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Лондон-2012. Истомин - Федерер 0:2 (5:7, 3:6)

Баҳо:
+2 | -

Денис Истомин (Ўзбекистон) ва Рожер Федерер (Швейцария) ўртасидаги нимчорак финал баҳси бошланди. Биринчи геймда тўпни ўйинга дунёнинг биринчи ракеткаси киритмоқда. Баҳсни шу ерда ОНЛАЙН кузатиб борамиз!

Рожер Федерер (Швейцария) - Денис Истомин (Ўзбекистон)
1-сет.
1 - 0. (Федерер ўз геймини зўрға қўлга киритди. Ҳисоб 40-40 пайтида у 2та тўп оширишини ўз фойдасига ҳал қилди)
2 - 0. (Афсуски, ҳамюртимиз ўз тўп оширишида рақибига очко бериб қўйди)
3 - 0. Швейцариялик ўз геймини ютиб олди.
3 - 1. Истомин дастлабки очкони қўлга киритди.
3 - 2! Истомин рақиби тўп узатган геймда брейк қилди! Ўзи ушбу геймда ҳар бир спортчидан 2тадан гейм поинт бўлганди! Денис ундан фойдаланди!
3 - 3! Ҳисоб тенглашди! Яшавор, Денис!
4 - 3. Рожер геймини осон ютиб олди.
4 -4. Ҳисоб яна  тенглашди!
5 - 4. Яна Рожер олдинда.
5 - 5! Денис бу геймни "0" билан ютди!
Қанийди, Истомин яна брейк қилса! Ҳозирча 0:30! Геймдаги ҳисоб 15-30га етди ва шу пайтда ёмғир бошлаб қолди. Тайм аут!
Кўз тегмасин, Денис рақибининг барча зарбаларини қайтаришга ҳаракат қилмоқда!
Ёмғир ҳали тинмади. Кутишда давом этамиз.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Англияда бўлиб ўтган "Уимблдон кубоги" турнирида Истомин нимчорак финалгача етиб борган. Айнан шу босқичда у россиялик Михаил Южнийга қарши шиддатли баҳс олиб борганди. Қайд этилган ҳисобга эътибор беринг: Денис Истомин - Михаил Южный 2:3 (3:6, 7:5, 4:6, 7:6 (5), 5:7). Агар ўшанда ҳамюртимиз ғалаба қозонганда чорак финалда Федерерга қарши кортга чиққан бўларди.  

Олимпиаданинг эркаклар ўртасидаги теннис мусобақасида бугун барча нимчорак финал баҳслари бўлиб ўтади! Истомин/Федерер жуфтли ғолиби чорак финалда Изнер (АҚШ)/Типсаревич (Сербия) жуфтлиги ғолибига қарши қарши баҳс олиб боради.

Медаллар бўйича ҳамон Хитой олдинда бормоқда - 13та олтин. Аммо АҚШ умумий медаллар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди - 25та.

Ўйин давом этади.
6 - 5. Истомин брейк-поинтга эга бўлиб, ундан фойдалана олмади. Энди тўпни Истомин ўйинга киритади.
7 - 5. Афсуски, ҳамюртимиз ўз геймини бой берди ва сетни Федерер қўлга киритди. Денис гейм давомида гейм-поинтга эга бўлганди. Рожер эса иккинчи сет-болдан фойдаланди. Иккинчи сетнинг бошланишини кутамиз.

2-сет.
Сетни яна Федерер бошлаб берди.
1 - 0.
2 - 0.
Афсуски, Денис яна рақибига брейк қилиш имконини берди. Ваҳоланки, гейм давомида Истомин 40-15 ҳисобида олдинда бораётганди.
3 - 0. Иккинчи сет ҳам биринчиси каби бошланди.
3 - 1. Ҳисоб қисқартирилди!

4 - 1. Федерер бу геймда кўп қийналмади.
4 - 2. Ҳисоб яна қисқарди. Истомин брейк қилиши шарт!
5 - 2...
5 - 3. Ҳисоб яна қисқарди! Битта брейк ҳисобни тенглаштирарди!
6 - 3! Федерер ўйин тақдирини узоққа чўзиб ўтирмади!

Умумий ҳисоб - 2-0 (7:5, 6:3)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:54, 01.08.2012.
Ўқилди: 10516 марта.
Фикрлар: 60 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz