Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Лондон-2012. Яна бир можаро. Саккиз нафар бадминтончи Олимпиада ўйинларидан четлаштирилди

Баҳо:
+ | -

Лондондаги Олимпиада ўйинлари бадминтон бўйича мусобақаларда иштирок этаётган ва ўз ўйинларини рақибларига атайин бой берганликда айбланаётган 8 нафар спортчилар мусобақадан четлаштирилди, дея хабар бермоқда Associated Press. Жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган ушбу спортчилар саралаш баҳсларидаги сўнгги ўйинарини рақибларига атайин бой берганликда айбландилар.

Гап шундаки, саралаш баҳсларининг сўнгги ўйинида жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган тўрт нафар жуфтлик, кейинги босқичда ўзларига осонроқ рақиб тушиши учун, ўз ўйинларини атайин ютқазган деб топилган.

Хитойлик жуфтлик Юй Ян ва Сяоли Ван, Индонезиялик жуфтлик Грейси Полли ва Мейлияна Жаухари ҳамда Жанубий Корея шарафини қилаётган икки жуфтлик дисквалификация қилинган спортчилар қаторида тилга олинишган.

Айниқса Хитойлик жуфтлик Юй Ван ҳамда Сяоли Ванлар жанубий кореялик рақиблларига қарши баҳсдаги ҳатти-ҳаракатлари кўпчиликда шубҳа уйғотган. Ушбу баҳснинг яққол фаворитлари дея эътироф этилган хитойлик бадминтончи қизлар рақибларига кутилмаганда имкониятни бой беришган.

Учрашув чоғида хитойлик бадминтончи қизлар бадминтон воланларини тўрга қараб отаверишган, ҳамда атайин уни майдондан ташқарига чиқариш учун қаттиқ зарба беришган. Ушбу жуфтлик аллақачон чорак финал масаласини ҳал этишган, шунчаки бу босқичда яна бир хитойлик жуфтликка рўбарў келмаслик учун шундай йўл тутишган.

Ушбу баҳс катта мунозараларга сабаб бўлди ва яна ҳудди шундай руҳда ўтган яна учта учрашув аниқланишига олиб келди.

Ушбу ҳолат юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказган Бутунжаҳон бадминтон федерацияси (BMF) тартиб-интизом қўмитаси шубҳа остига олинган барча спортчиларни айбдор деб топди ва Олимпиада ўйинларидан четлаштирди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:19, 01.08.2012.
Ўқилди: 5755 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.