Кўпчилик финалда Месси ва Роналдуни кутмоқда, аммо бу жаҳон чемпионатининг асосий ўйинчиси Мбаппе бўлиб турибди. Ҳозирда у 2022 йилги жаҳон чемпионатининг энг кучли жамоасида асосий юлдуз ҳисобланади (кечирасиз, Бразилия). У турнирдаги тўртта ўйинда бешта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.
Голлар ҳамма нарсани акс эттирмаслигини тушунишингиз керак. Франциянинг ўнг қанотдан кўра чап қанотдаги ҳужуми қанчалик кўп эканлиги янада ошкора бўлди.
Айнан Мбаппенинг голли узатмаси эвазига Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди (52 гол). Афтидан, 34 ёшли Бензема (37 гол) энди унга етиб ололмайди. Энди Мбаппегина Жирудан ўзиб кетиш учун ажойиб имкониятга эга. У 23 ёшга келиб 33 та голга эга. Бироз вақт ўтгач, Жирунинг рекорди ҳеч нарсадек туюлиши мумкин.
Ҳа, ва Клозенинг жаҳон чемпионатларида гол уриш бўйича рекорди ҳам бу кетишда янгиланадиганда ўхшайди. Немис футболчиси фаолияти давомида 16 гол урган, Мбаппеда эса ҳозирнинг ўзида 8 та гол мавжуд. Килианни бу ерда нима тўхтатиши мумкинлиги ҳам аниқ эмас. Агар Франция Италия режимини ёқиб олиб, бир нечта жаҳон чемпионатларини ўтказиб юбормаси Килианда рекордни янгилаш учун барча имкониятлар мавжуддек кўринади.
Мбаппе жамоаси ютқазаётганда қанчалик фойдали? Тунис билан ўйинда буни кўришнинг имкони бўлмади. Шунинг учун биз Франция термасини кучли рақиб фонида кўришимиз керак. Шундагини Мбаппе кучли жамоаларга ҳам гол уришни уддай оладими, йўқми, деган саволга жавоб олишимиз мумкин бўлади.