Польша ҳимоячиси Мэтти Кэшнинг фикрича, англиялик Кайл Уокер Килиан Мбаппени жаҳон чемпионатининг чорак финалида тўхтатиб қўйишга қодир.
“Англияда ўнг қанотда ўйнай оладиган Кайл Уокер бор. У ҳам Килиан Мбаппе каби тезкор. Агар кимдир уни тўхтата олса, бу Уокер. У Мбаппенинг ақл бовар қилмайдиган даражада тез эканлигини билади, аммо Кайл Англиянинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячисидир”, деди Кэш кечаги Францияга қарши ўйиндан кейин берган интервьюсида.