Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Муҳаммад Салоҳ ва бошқалар. "Челси"нинг собиқ футболчилари ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Муҳаммад Салоҳнинг "Ливерпул"даги муваффақияти "Челси" мухлисларида кўплаб саволлар туғдириши аниқ. Негаки, бир пайтлар Салоҳнинг қадрига етишмаган. "Челси" ўша клуб эди. Мисрлик футболчи Лондон жамоасида қадр топмайди ва у ерни тарк этади. Ҳа, Салоҳ Англияга "Рома"даги ёрқин ўйинларидан кейин қайтиб келди ва бу давр у учун муҳим бўлган. Аммо ҳозир бунинг аҳамияти йўқ. Қуйида Муҳаммад Салоҳ билан 2016 йилда "Челси" таркибидан кетган футболчилар ва уларнинг тақдирига қизиқиб кўрамиз.

Папи Жилобожи

"Челси"нинг асосий жамоасига кира олмагач, сенегаллик футболчига АПЛда яна бир имконият тақдим этилади. У "Сандерленд"га йўл олади. Ижара асосида ўтган бир мавсумдан кейин, унинг жамоаси Чемпионшипга йўл олади. Жилобожи эса Францияга кетади. У "Челси" билан 2018 йилда бутунлай битимини тугатади. Айни дамда 34 ёшли ҳимоячи Туркиянинг "Газиантеп" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Стипе Перица

Хорватиялик футболчи "Челси"даги даврларини асосан ижараларда ўтказган. Перица Нидерландия ва Италия клубларига бериларди. Вақт ўтиб, ёш ҳужумчи "Удинезе" билан доимий шартнома тузишга эришади. Шу сабаб у лондонликлар сафини 2016 йилда бутунлай тарк этади. 2020 йилда Перица "Уотфорд"га келиб қўшилган. Айни дамда эса 27 ёшли ҳужумчининг манзили Бельгиянинг "Стандарт" клуби бўлиб турибди.

Жон Свифт

"Челси" академиясидан чиққан Свифт асосан ёшлар жамоасида ўйнайди. У атиги бир марта асосий жамоа сафида майдонга тушган. Ўша учрашув 2013-14 йилги мавсумда юз беради. Бир неча мавсумлик ижаралардан кейин, Свифтни "Брентфорд" клуби сотиб олади. Аммо "арилар" раҳбарияти ярим ҳимоячини "Ридинг" клубига ижарага беради. У ҳозирда "Вест Бром" таркибида ҳаракат қилади.

Рис Митчелл

Яна бир академия маҳсулоти бўлган футболчи, 2016 йилда "Честерфилд"га транфсер қилинади. У Иккинчи лигада ҳаракат қилди. Бир муддат Бельгияга ҳам бориб келди. Айни дамда эса ҳужумчининг макони Исландиянинг "Викингур" клуби бўлиб турибди.

Марко Марин

Марин Эден Азар билан бир кунда жамоага олиб келинган эди. Аммо унинг ишлари юришмади. Негаки, асосий жамоада унга жой йўқ эди. Шу сабаб, раҳбарият немис футболчисини 2016 йилда Белграднинг "Црвена Звезда" клубига сотиб юборади. Бугунги кунда Марин эркин агент бўлиб қолмоқда.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 18:18, 05.12.2022.
Ўқилди: 2035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.