Япония ва Хорватия терма жамоалари Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи доирасида ўзаро тўқнаш келишди ва пенальтилар сериясида Хорватия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Англия терма жамоасининг собиқ тўпурари Алан Ширер натижани мантиқий деб ҳисоблайди.
"Тажриба ўз сўзини айтди. Гол урганлар шундай вазиятда босимни қандай олиб ташлашни билишарди. Японлар эса дурангдан кейин ҳам пенальтилар серияси борлигини умуман билмаганга ўхшайди. Ўйлашимча, учала пенальтини ноаниқ амалга оширган футболчилар қўрқиб кетди, уларнинг ҳар бири заиф зарба беришди", - деди Ширер BBC One билан суҳбатда.