"Record Sports Daily" нашрининг португалиялик журналисти Флавио Микель Силва ҳужумчи Криштиану Роналду жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган Швейцарияга қарши ўйинни асосий таркибда бошламаслиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.
«Португалия ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги сўнгги баҳслар гладиаторлар жангига ўхшайди. Бу галги тўқнашув ҳам бундан мустасно бўлмайди. Швейцария терма жамоаси дунёнинг исталган термасини тўхтата олиши мумкин. Чунки уларда тактик жиҳатдан интизом жуда кучли. Португалия фаворит ҳисобланади, аммо жамоа гуруҳ босқичига нисбатан кучлироқ ўйнаши керак. Сантуш жамоаси учун биринчи бўлиб гол уриш жуда муҳим аҳамиятга эга.
Роналду ҳаттоки майдонга тушса ҳам, гол ура олмайди, мабодо, рақиб дарвозасига ғалати пенальти қўйилмаса. Роналду ёмон формада ва терма жамоани ўз ортида эргаштира олмаяпти. Шунинг учун Сантушнинг қарори асосли. Ҳозирда ҳужум чизиғида Роналдудан яхшироқ ўйнайдиган футболчилар бор.
Криштиану бу даражада ёмон формаси ва баъзи етакчиларнинг ишончсиз ҳаракати туфайли Португалиянинг ЖЧ финалига чиқишига ишониш қийин. Аммо жамоа ярим финалга чиқиши мумкин», — деди Силва.