Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Тўлқин Қиличев: «Баҳодир Жалолов – терминатор!»

Баҳо:
+ | -

Эртага Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олади. 14 декабрга қадар давом этадиган мусобақада юртимизнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун кураш олиб боришади. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида мазкур чемпионатга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлар штаби мусобақадан нималар кутилаётгани, чемпионатда қатнашадиган таниқли спортчилар, янги йилга қўйилган режалар хусусида гапириб ўтишди.

Анжуманни Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев олиб борди. Шунингдек, эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев ҳамда мураббий Хуан Энрике, аёллар терма жамоаси бош мураббийи Элшод Расулов, катта бокс оиласи ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Даставвал федерация бош котиби мусобақа ҳақида атрофлича маълумот берди. Унга кўра, бу йил ҳам жангларни баҳолашдаги шаффофликни таъминлаш мақсадида хориждан ташриф буюрадиган 10 нафар 3 юлдузли АИБА ҳакамлари ишлашади. Баҳслар 2 рингда ўтказилиб, «УзРепорт ТВ» ва ЁуТубе ижтимоий тармоғидаги «Тигерс» саҳифасида жонли эфирга узатилади.

Ўз навбатида Тўлқин Қиличев мусобақада иштирок этадиган юлдуз боксчилар ҳақида тўхталди. Унинг маълум қилишича, Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов, Миразиз Мирзаҳалилов каби номдор боксчилар ҳам чемпионатда қатнашишади. Мадияр Саидраҳимов, Абдумалик Халаков, Руслан Абдуллаев жароҳати сабаб унда иштирок эта олишмайди.

«Жалолов Абу-Дабида ИБА томонидан ўтказиладиган мусобақада (11 декабрь) жанг қилади. Шунингдек, Ўзбекистон чемпионатида ҳам қатнашади. Баҳодир – терминатор! Бунинг ортида мамлакатимиз шаъни, манфаати турибди», – деди Т.Қиличев.

Шунингдек, Хуан Энрике ҳамда Элшод Расулов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Хусусан, кубалик мутахассис бу мусобақа келаси йил Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатига терма жамоа таркибини саралаб олиш йўлида жуда муҳим эканини таъкидлади.

Анжуман давомида ОАВ вакиллари ҳакамлик, янги йилдаги режалар ва бошқа йўналишлардаги ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:53, 07.12.2022.
Ўқилди: 3093 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.