Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Роналду тақдирга тан беришга мажбурми? — журналист вазиятни таҳлил қилди

Баҳо:
+ | -

Ушбу жаҳон чемпионатининг энг баҳсли футболчиси шубҳасиз, Криштиану Роналду бўлиб турибди. У бош мураббийга терма жамоани тарк этиш билан таҳдид қилди — бу хабарни Record нашри чоп этди. Бироқ Португалия терма жамоаси бунга дарҳол раддия берди: «Португалия футбол федерациясининг таъкидлашича, терма жамоа сардори Криштиану Роналду Қатардаги турнир давомида ҳеч қачон жамоани тарк этиш ҳақида оғиз очмаган».

Ким ҳақлигини айта олмаймиз - терма жамоами ёки Record нашри. Биз фақатгина ушбу газета мамлакатдаги учта асосий спорт нашрларидан бири эканлигини биламиз холос, португалиялик журналистларнинг фикрига кўра, бу ОАВ яхши манбаларга эга. Бироқ, терма жамоа буни тезда инкор этгани учун Роналдунинг терма жамоадан муддатидан олдин кетиши даргумон деган фикрга келамиз.

Саволни бошқача қўйиш керак: марокашликларга қарши 1/4 финал баҳсида терма жамоа сардорини дастлабки дақиқалардан асосий таркибда майдонга тушириш керакми? Бу ҳақда  португалиялик журналист Гиль Нуньес хабар берди. У Record нашри учун ишламайди. Сентябрь ойида «Роналду out, Португалия олға» деган даҳшатли мақола билан чиққан A Bola учун ҳам унинг даҳли йўқ. Нуньес O Jogoда футбол таҳлилчиси сифатида ишлайди.

- ЖЧ-2022 1/8 финалида асосий таркибда Роналдунинг йўқлигини қандай баҳолайсиз?

- «Бу ерда тактик сабаблар бор: Гонcалу Рамуш - ажойиб ҳужумчи, Швейцария эса ҳимояда жуда кўп камчиликларга эга эди. Криштиану ўз ҳудудида ва чекланган бир нечта ҳудудлардагина яхши холос. У энди бир хил интенсивликка эга эмас.

- Кўринишидан, Роналду 1/8 финалда захира ўриндиғига ўтириб, ҳафсаласи пир бўлгандек таассурот қолдирди.

- У Корея билан ўйинга енгил муносабатда бўлди ва мураббий жамоавий руҳни кучайтириш учун вазиятдан унумли фойдаланишга қарор қилди. Терма жамоада иқтидорлар етарли, энди Роналдуга қарамлик ҳисси йўқ.

- Агар Фернанду Сантуш ўрнида бўлганингизда, Роналдуни 1/4 финалда асосий таркибда ўйинни бошлашига рухсат берган бўлармидингиз?

- Йўқ. Рамуш шиддатлилик, юқори прессинг ва ярим ҳимоя билан ўзаро муносабатларда фойдалироқ (ёшлигида у майдон марказида ўйнаган). У билан жамоа янада мувозанатли кўринади. Рамуш вазиятларни тугатиш бўйичагина Роналдудан камроқ имкониятларга эга бўлиши мумкин, аммо Гонсалуда ўзига бўлган катта ишонч мавжуд. Умуман олганда, Рамушни танлашга асосий сабаб ҳужумчининг ярим ҳимоячилар билан кучли боғлам ҳосил қилишидир, бу эса кўпроқ ижодий ўйин қурувчи жамоаларга қўл келади» дейди Нуньес.

Албатта, Роналду опа-сингиллари бу борада бошқача фикрда. Улар қолганлардан буюк футболчини ҳурмат қилишни талаб қилишади. Фақат бу ерда ҳамма савол ҳурмат нимага боғлиқ эканлигида. Роналду 37 ёшда, у шунчаки рақобатда ютқазмоқда ва бунинг учун ўзини кечиролмаяпти. Бу клубда ҳам, терма жамоада ҳам содир бўляпти. Бу Роналдуга қарши қандайдир фитна эмас. Тўғрироғи, мураббийлар мустақил равишда бир хил нарсага қўл урмоқда. Футболчининг ватанида Роналдуга сиғиниш ва унинг агенти Жорж Мендешнинг таъсирига қарамай, бу ҳақда аллақачон очиқ гапирилмоқда.

Киритилди: 20:12, 08.12.2022.
Ўқилди: 2996 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.