Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг чорак финалида, эҳтимол, энг катта синовга дуч келмоқда. Негаки, "уч шерлар" ҳозирга қадар нисбатан осон рақиблар билан тўқнаш келганди. Аммо жамоада бир қатор йўқотишлар мавжуд. Шулар ичида энг каттаси ярим ҳимоячи Деклан Райснинг йўқлигидир. Унинг ўрнини "Манчестер Сити" футболчиси Калвин Филлипс эгаллаши кутилмоқда. Қуйида Англиянинг эҳтимолий асосий таркибини тахмин қилиб кўрамиз.
4-3-3
Ҳимояда Кайл Уокер Килиан Мбаппени қўриқлаши кўзда тутилган. Унга бу ишда Жон Стоунз, Харри Магуайр ва Люк Шоу ёрдам беради. Бу тўрт ҳимоячи Жордан Пикфорд қўриқлайдиган дарвозани мудофаа қилади. Райс ўрнини Филлипс эгаллайди. У билан ярим ҳимояда Хендерсон ва Беллингем ҳаракат қилади. Қанот ҳужуми Фил Фоден ва Букайо Сакадан ташкил топади. Улар мос равишда чап ва ўнг қанотда ўйнайди. Марказий ҳужумда Харри Кейн йўл бошлайди. Мбаппени тўхтатишда Сака ҳам жонбозлик кўрсатиши айтилган.
4-2-3-1
Саутгейтда таркибни нисбатан ҳимоявий қилиб тузиш варианти ҳам мавжуд. Мудофаа шундай қолади. Хусусан, Филлипснинг ҳимоядаги қобилияти уни асосий таркибда тушишига имкон беради. Шу сабаб, у Беллингем билан таянч ярим ҳимоясини ташкил қилиб беришади. Бундай ярим ҳимоя Беллингемни ҳужумга кўпроқ ёрдам беришига имкон беради. Қанотларда Рэшфорд ва Сака ўйнайди. Фоден марказда жойлашади. Ҳужумда эса доимгидек Харри Кейн.
3-4-3
Саутгейтнинг энг ишонган бу тактикаси айнан Францияга қарши қўлланиши мумкин, албатта. Ҳа, Англия Қатардаги турнирда, асосан, тўртта ҳимоячидан иборат мудофаани ташкил қилганди. Аммо бу сафар бошқача бўлиши мумкин. Бунда Уокер, Стоунз ва Магуайр билан учталик ҳимояга олиб ўтилади. Уокер Триппьер билан Мбаппени тўхтатишга ҳаракат қилади. Филлипс яна ярим ҳимоянинг ўнг томонига ташланади. У ва Беллингем марказда, бошқа қанотдан эса Шоу жой олади. Ҳужум доимгидек Сака, Фоден ва Кейндан ташкил топади.
ИСМАТОВ Ж.