Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Месси бугун жаҳон чемпионатини тарк этадими? 1/4 финалнинг биринчи ўйинлари учун суперкомпьютер башорати

Баҳо:
+-1 | -

9 декабрь куни жаҳон чемпионатининг биринчи чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади. Хорватия терма жамоаси Бразилия термаси билан, Месси бошчилигидаги аргентиналиклар Нидерландия билан куч синашади. Five Thirty Eight суперкомпьютери қарама-қаршиликларнинг ғолибларини башорат қилди. компьютер жамоаларнинг ҳужум ва мудофаадаги кучини акс эттирувчи Soccer Power Index деб аталадиган кўрсаткичга асосланади.

Хорватия - Бразилия

1/8 финалда Хорватия терма жамоаси Япония терма жамоасини фақат 11 метрлик серияда мағлуб этди - 1:1 (3:1 пен.). Учрашув давомида хорватлар ўзларига келиб олишга мажбур бўлишди: биринчи бўлим охирида Даизен Майеданинг голига Иван Перишич жавоб қайтарди. Пенальтилар сериясида Доминик Ливакович тўртта зарбадан учтасини қайтарди ва жамоасининг чорак финалга йўл олишини таъминлади. Бразилия терма жамоаси жанубий кореяликлар билан учрашувда муаммога дуч келмади ва уларни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Барча голларни бразилияликлар биринчи бўлимда киритишди: Винисиус Жуниор, Неймар, Ришарлисон ва Лукас Пакета гол уришди. Суперкомпьютерга кўра, Бразилия чорак финалнинг яққол фаворити ҳисобланади. Уларнинг Хорватияга қарши ўйинда ғалаба қозониш имконияти 77%; шунга кўра, Златко Далич ўйинчиларининг ютиш эҳтимоли 23 фоизга тенг.

Нидерландия - Аргентина

Плей-оффнинг биринчи ўйинида Нидерландия термаси америкаликларни ишончли тарзда мағлуб этди - 3: 1. "Апельсинлар” сафида Мемфис Депай, Дейли Блинд ва Дензел Думфрис гол уришди. Аммо Аргентина терма жамоаси австралияликлар билан ўйинда асабий якундан қутулиб қолмади. Ўйиндаги дастлабки иккита голни Лионель Месси ва Хулиан Алварес киритган бўлса, 77-дақиқада Энсо Фернандеснинг автоголи Лионель Скалони шогирдлари ва уларнинг мухлисларини хавотирга солди. Шунга қарамай, суперкомпьютер маълумотларига кўра, Аргентинанинг ярим финалга чиқиш имконияти Нидерландияникидан юқори - 58 га 42 фоизни ташкил қилмоқда.

Олдинги башоратлар амалга ошдими?

Эслатиб ўтамиз, суперкомпьютер жаҳон чемпионати 1/8 финалининг саккизта ўйинидан еттитаси натижаларини тўғри башорат қилган: Нидерландия - АҚШ, Аргентина - Австралия, Япония - Хорватия, Бразилия - Жанубий Корея, Англия - Сенегал, Франция - Польша ва Португалия - Швейцария. У фақат Марокаш - Испания учрашуви ғолибини аниқлашда хатога йўл қўйди.

Жаҳон чемпионати 1/4 финали ўйинлари тақвими 9 декабрь

20:00. Хорватия - Бразилия

00:00. Нидерландия - Аргентина.

Киритилди: 11:23, 09.12.2022.
Ўқилди: 14709 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик