Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бу йилги мавсумда "Олтин тўп"га ким эгалик қилиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Футбол илгаригидек жамоавий спорт тури бўлиб қолмоқда. Бунда энг муҳими — жамоанинг ғалабаси. Соврин футболчига шунчаки у яхши бўлгани учунгина насиб этмаслиги лозим. Албатта бу менинг фикрим».
"Бунинг учун жамоа албатта қандайдир совринга муносиб бўлган мусобақада ғалаба қозониши лозим. Агарда "Олтин тўп" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган "Челси" футболчиларидан бирига насиб қилса, тўғри бўларди. Ёки бўлмаса Испания чемпионатида ғалаба қозонган "Реал" клуби футболчиларига берилиши керак. Яна "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси футболчилари ҳам "Олтин тўп"га муносиб".
"Ишончим комил, "Олтин тўп"ни шунчаки яхши ўйнаган футболчи олмайди. Қандай қилиб "Олтин тўп" Мессига берилиши мумкин, агарда "Барселона" на Испания чемпионати ва на Чемпионлар лигасида ғалаба қозонмаган бўлса?"
"Бу соврин ўтган мавсумни фантастик тарзда ўтказган жамоалардан бирортасининг футболчисига берилиши керак. Менинг бу борадаги фикрим мутлақо ўзгармайди.
"Серхио Рамос, Касильяс?.. Улар ўтган мавсум жуда яхши ўйнадилар ва совринларни қўлга киритдилар. Яна терма жамоаси билан Европа чемпионати ярим финалига қадар бора олган Криштиану Роналду ҳам бор. Мен сиёсат ёки тарғибот билан шуғулланмоқчи эмасман. Мен натижани шунчаки, қандай бўлса шундайлигича қабул қилмоқчиман".
Агарда менга шундай имконият берадиган бўлишса, "Олтин тўп"ни "Реал" футболчиларидан бирортасига берган бўлардим", дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS нашри.