Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Танловга: Дзюдочиларимизга нима бўлди?

Баҳо:
+5 | -

Дзюдо терма жамоамиз Олимпия ўйинларига 6 киши билан йўл олганди ва кеча барча спортчилар ўз иштирокларини якунладилар. Афсуски, Андрей Штурбабин шогирдлари Лондонда бор-йўғи битта бронзани қўлга кирита олдилар. Ваҳоланки, Пекин-2008да дзюдочиларимиз делегациямиз ҳисобига битта кумуш (Абдулла Тангриев) ва битта бронза (Ришод Собиров) медалини тақдим этишганди. Кўриниб турибдики, бу сафар дзюдо терма жамоамизда пасайиш кузатилди ва улар ўзига юклатилган вазифани бажара олишмади.

Энг яхши мураббий
Андрей Штурбабин Халқаро дзюдо федерацияси томонидан 2011 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилганидан кўпчилик хабардор бўлмаса керак. Бу бежиз эмас. Сўнгги йилларда дзюдочиларимиз халқаро мусобақаларда ажойиб натижаларни қайд этиб келишаётганди. Шунингдек, дзюдо терма жамоамиз тенг кучли 2та таркибга эга эди. Бу борада Ўзбекистон дзюдо федерациясининг меҳнатларини эътироф этиш жоиз. Ўзбекистон спорт федерациялари орасида фақатгина дзюдо федерацияси ўз сайтига (www.judo.uz) эга эканлиги соҳа мутахассисларининг ўз ишига жиддий муносабатда эканидан далолат беради. Гўёки, дзюдо бўйича ишларимиз жойида, ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Шунга қарамай, юзага келган муваффақиятсизликнинг сабабларини қидириб кўрамиз.

Допинг
Ўтган сафар юртимизга кумуш медални келтирган Абдулла Тангриев допинг муаммоси туфайли олимпия ўйинларига бора олмади (шунингдек, икки йилга катта спортдан четлаштирилди). Демак, медаль ютиши мумкин бўлган бир нафар спортчимиздан айрилдик. Биз ушбу мусобақада юртдошимиздан албатта олтин медаль кутаётгандик. Назаримда, Абдулла туфайли биз нафақат битта медалдан, балки яна баъзи муҳим нарсалардан ҳам маҳрум бўлдик.

Руҳшунос
Абдулла Тангриев дзюдо терма жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси ва сардори. Унинг мусобақадан четлаштирилиши бошқа дзюдочиларимизга руҳан салбий таъсир кўрсатган бўлиши аниқ. Уни йигитлар ичидаги мураббий дейишимиз мумкин. Андрей Штурбабин баҳс давомида татами четида атлетларимизга кўрсатма бериб турган бўлса-да, жанггача спортчиларни руҳлантиришда Тангриевга етадигани йўқ эди. Спортчи беллашувгача етарлича чоғланмаса, баҳс давомида руҳий ҳолатини ўзгартириши қийин бўлади. Шу маънода А.Тангриевнинг йўқлиги билинди.

Боз устига, Абдулла қайси мусобақада бўлмасин, ҳамиша Ришод Собиров билан бир хонада яшаб келган ва Ришоднинг ғалабаларида энг оғир вазндаги полвонимизнинг ҳиссаси юқори бўлган. Ким билади дейсиз, агар Абдулла олимпия шаҳарчасида истиқомат қилганида, Собиров "олтин" олган бўлармиди?

Қуръа
Баъзи дзюдочиларимиз ноқулай қуръа туфайли дастлабки босқичдаёқ мусобақадан чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Ишончим комил, 100 кг.ли спортчимиз — Рамзиддин Сайидов чорак финалда Пекин-2008 чемпиони, мўғулистонлик Найданга дуч келиб қолмаганида, камида финалгача етиб борарди. Рамзиддиннинг ушбу спортчига, очиғи, кучи етмади. Унинг бронза учун баҳсда германиялик спортчига ютқазиб қўйгани — шунчаки омадсизлик, эҳтиётсизлик.
81 кг.ли вазн тоифасидаги Яҳё Имомовни эса бўлажак чемпион Ким Жэ-Бум (Жанубий Корея) илк босқичдаёқ мусобақадан чиқариб юборди. Аслида бу полвонимиздан ҳам умидимиз катта эди.

Сусткашлик
Кўпгина жангларда спортчиларимиз Иппон баҳоси билан эмас, кетма-кет берилган огоҳлантиришлар туфайли ютқазишди. Татамида Сайидовда ташқари бошқа спортчиларда фаолликни кўрмадик. Бу эса атлетларимизнинг руҳий ҳолати билан боғлиқ. Масалан, Мирзоҳид Фармонов, Наврўз Жўрақобилов, Яҳё Имомов айнан шундай сусткашлик кўзга ташланди. Олимпиада баҳсларида спортчининг кўзи ёнмас экан, бирор бир натижага эришиш қийин.

Хулоса
Юқорида Ўзбекистон дзюдо федерацияси жуда яхши ишлаётганини айтиб ўтдим. Лондон олимпиадаси федерация вакиллари, мураббийларга камчиликларни кўриб олиш учун яхши имконият берди. Ишончим комил, келаси олимпиада — Рио-де-Жанейро-2016нинг дзюдо баҳслари ЎЗБЕКИСТОНга аталади!

К.Эргашев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:24, 03.08.2012.
Ўқилди: 10211 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.