"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Криштиану Роналдунинг клуб раҳбариятини танқид қилган ва мураббийни ҳурмат қилмаслигини айтган шов-шувли интервюсига изоҳ берди.
“Менимча, суҳбатдан кейин у кетиши кераклиги аниқ бўлди. Биз буни муҳокама қилмаслигимиз керак эди. Ҳаммаси жуда аниқ эди.
Мен Роналдунинг биринчи кунидан то ҳозиргача қолишини хоҳлардим. Аммо у кетишни хоҳлади. Футболчи клубда бўлишни истамаса, кетиши керак.
Клуб бундай интервюни ўтказиб юбора олмайди. Бунинг оқибатлари бўлади. Бу қадамни қўйиш билан у оқибатларини биларди. Илгари у менга кетиш истаги ҳақида ҳеч қачон айтмаган", - дейди мураббий.