Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Сиз уларни мутлақо бошқа жамоа юлдузи деб биласиз. Аммо улар "МЮ" тарбияланувчиси!

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"да узоқ йиллардан буён юлдуз футболчилар тайёрлаш борасида катта тажриба шаклланган. Сиз 90-йилларда Дэвид Бекхэм, Райан Гиггз ва Пол Скоулз каби юлдузларни айнан "МЮ"даги фаолияти сабаб танигансиз. Уларнинг бари клуб академиясидан чиққанди. Қуйида сиз билган номлар келтирилади. Лекин аниқ айта оламизки, уларнинг "МЮ" тарбияланувчиси экани, ҳаёлингизга ҳам келмаган.

Жек Харрисон

Харрисон илк бор МЛСда барчасининг эътиборини ўзига қаратганди. Ўшанда қаҳрамонимиз "Нью-Йорк Сити" сафида порлаган. 2016 йилдан икки мавсум ўтиб, у "Манчестер Сити"га йўл олади. Аммо Харрисоннинг асл мактаби "Каррингтон" эканини ҳеч ким билмайди. Айни дамда "Лидс Юнайтед" шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи, 2003 йилдан то 2010 йилга қадар "МЮ"нинг барча ёш тоифаларидаги жамоаларида ҳаракат қилган.

Бен Брертон Диас

Ҳозирда Диас Чили терма жамоасининг юлдузига айланган. Бутун дунё унинг чилилик аждодга эга эканини билганидан кейин, ҳужумчи 17 та баҳсда бу юрт шарафини ҳимоя қилди ва 4 та гол уришга эришди. Айни дамда Диас "Блэкберн Роверс"да ҳаракат қилади. Унинг тарбия макони эса "МЮ" академияси эди. У ердан Диасни "Сток Сити" сотиб олади.

Дуайт Макнил

Макнил бу ёзда "Эвертон"га кўчиб ўтди. Ўтган мавсумда "Бёрнли" сафида порлагач, ливерпулликлар уни сотиб олишга қарор қилди. Дуайтнинг трансфери 20 миллион фунтга тушган. Аслида Макнил "қизил иблислар" мухлиси бўлган. У 14 ёшига қадар айнан "МЮ" академиясида таълим олган. Шундан кейин, "Бёрнли" уни харид қилади ва 2018 йилда уни асосий таркибда майдонга туширади.

Жошуа Кинг

Кинг бизга, асосан, "МЮ"дан бошқа жамоалар сафида кўриниш берган. Мухлислар уни бир кун келиб яна Манчестерга қайтади деб ўйларди. Аммо бундай бўлмади. У атиги икки бор "МЮ" либосида кўриниш берган холос. Кингнинг энг сермаҳсул ва юлдузли даври "Борнмут" билан, 2016-2017 йилги мавсумда юз берган. Ўшанда норвегиялик ҳужумчи АПЛда 16 та гол уришга муваффақ бўлганди. "Уотфорд" ва "Эвертон"даги қисқа муддатлик фаолиятидан кейин, Жошуанинг манзили "Фенербахче" бўлиб турибди.

Пьерлуижи Голлини

Жузеппе Россидан тортиб, Федерико Мачедагача, "МЮ"нинг италиялик "маҳсулотлари" саналади. Голлини ўша рўйхатдагиларидан биридир. Собиқ "Тоттенхэм" дарвозабони икки йил "Манчестер Юнайтед"нинг ёшлар жамоасида ҳаракат қилган. 2014 йилда у ўз юртига, Италияга қайтади. У ерда Голлини "Верона" шарафини ҳимоя қила бошлади. "Шпорлар" сафида эса Голлинига фақат кубок баҳсларида имкон берилган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 19:06, 10.12.2022.
Ўқилди: 6727 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.