Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Португалия президенти: "Бу - бизнинг кунимиз эмасди"

Баҳо:
+ | -

Португалия президенти терма жамоанинг ЖЧ-2022 дан чиқиб кетишига изоҳ берди.

1/4 финалда Португалия Марокашга имкониятни бой берди (0:1).

"Ёмон кун. Марокаш икки-учта имкониятнинг биттасидан унумли фойдаланди. Бизда 5-6 та имконият бўлди, аммо бирортасидан фойдалана олмадик. Тан олиш керак, ким самаралироқ бўлса, ўша ютади. Чорак финалга чиққан жамоадан жуда миннатдорман.

Фернанду Сантушни, бутун жамоани, тўрт йилдан кейин жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти камроқ бўлиши мумкин бўлган ёшларни, Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлайман. Йиллар давомида нима берганликларини унутганимиз йўқ. Ва улар ҳам унутишмайди. Ҳамма нарса нотўғри бўладиган кунлар бор.

Танқид бўлади, бу тушунарли. Ҳеч ким мағлуб бўлишни ёқтирмайди. Стратегия ёмон эди дейишади, таркиб... Одил ва ноҳақ танқид бўлади. Марокаш ажойиб жамоа эканлигини кўрсатди. Улар ғалаба қозонишди ва самаралироқ бўлишди.

Португалия 2-бўлимда яхшироқ ва тезроқ ўйнади, уларда имкониятлар бўлди, аммо бу иш бермади, тўп дарвозага кирмади. Афсуски, ғолибни табриклашимиз керак.

Ярим финал бизнинг қўлимиз остида эди. Аммо Испания, Германия ва Бразилияда ҳам худди шундай бўлди... Улар ҳам бу босқичга чиқа олишмади", — деди Марселу Ребелу де Соуза RTP телеканалига берган интервьюсида.

Киритилди: 23:37, 10.12.2022.
Ўқилди: 2435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2820]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2509]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2464]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2376]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2366]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2245]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1905]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1777]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1773]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик