Кириш Регистрация
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе 2-0 Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе 1-2 Болонья
05/04 19:15 Валенсия 2-3 Сельта
05/04 21:00 Пиза 0-1 Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо 1-0 Севилья
05/04 23:45 Интер 5-2 Рома
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор

"Бавария" Хорватия терма жамоаси дарвозабонини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси ва Загребнинг "Динамо" клуби дарвозабони Доминик Ливакович "Бавария"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Италиялик журналистнинг хабарига кўра, Мюнхеннинг 36 ёшли сардори Мануэль Нойер оёғидан жароҳат олиб, мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлганидан сўнг, "Бавария" янги дарвозабон билан шартнома имзолаш устида ишламоқда.

"Бавария" иккита асосий вариантни кўриб чиқмоқда: "Монако"га ижарага берилган Александр Нюбелни қайтариш ёки Доминик Ливаковични сотиб олиш. Германиялик дарвозабоннинг "Монако"даги ижараси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

27 ёшли Ливакович 2022/2023 йилги мавсумда “Динамо” сафида 28 та ўйин ўтказиб, 35 та гол ўтказиб юборган ва тўрт марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Қатарда бўлиб ўтаётган 2022 йилги жаҳон чемпионатида Ливакович бешта ўйин ўтказиб, учта гол ўтказиб юборди ва икки марта дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Хорватия терма жамоаси Ливакович билан жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида иккита пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Киритилди: 12:10, 11.12.2022.
Ўқилди: 2251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик