Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Фирмино ва Роналду бир клубга ўтишлари мумкин

Баҳо:
+ | -

Ҳуқуқлари "Ливерпул"га тегишли бўлган бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино Англия премьер-лигасини тарк этиши мумкин. Daily Mail хабарига кўра, 31 ёшли жанубий америкалик футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш имкониятига эга. Криштиану Роналдуга қизиқиш билдираётган "Ан-Наср" Робертони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Фирминонинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Куни кеча “қизиллар” унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинганди.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида ҳужумчи 13 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 21:21, 11.12.2022.
Ўқилди: 6411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.