Уругвай терма жамоаси марказий ҳужумчиси Луис Суарес Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2022дан чиқиб кетганидан сўнг, "Барселона"даги собиқ жамоадоши Неймарни қўллаб-қувватлади.
“Сенга куч-қувват тилайман, ука. Бошингни кўтар. Биз кўп марта йиқилдик, лекин биз доимо ўрнимиздан турдик ва йўлда давом этдик. Спортда муваффақият қозониш учун кўп меҳнат қилиш керак. Биродар, кучли бўл", — деб ёзган уругвайлик футболчи ижтимоий тармоқда.
Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг чорак финалида Бразилия терма жамоаси Хорватияга имкониятни бой берди.