Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Лондон-2012. Британиялик велопойгачи ярим финалда атайин йиқилганини тан олди

Баҳо:
+ | -

Буюк Британия терма жамоаси аъзолари велошоссе мусобақасининг жамоавий баҳсларида олтин медални қўлга киритишди. Бу ғалабадан кўп ўтмай эса шов-шувли хабарлар ҳамма ёққа тарқалиб кетди.

Британиялик велопойгачи Филип Хайндс финал баҳсида шериклари билан велотрекда йикилишни олдиндан келишиб олишганини тан олди.

"Агар старт бошидан ортда қола бошласак, ёки нимадир ўхшамай қолишини сезсак, учаламиздан биримиз йиқилиб тушишни сааҳналаштиришимиз керак эди", дейди британиялик пойгачи.

Аммо, унинг ушбу суҳбати кейин ҳамма ёққа овоза бўлиб кетгач, спортчи ўз гапларини қайтиб олди.

"Менинг сўзларимни нотўғри тушунишибди, бу нарсалар бу спорт турининг бир бўлаги. Ҳеч ким атайин уюштирмайди. Бизнинг ғалабамизга шубҳа бўлиши мумкин эмас", дея, кейинчалик бошқатдан интервью беради Филип Хайндс.

Ушбу интервьюдан хабар топган франциялик спортчилар финал баҳсидаги ўша вазиятни қайтадан кўриб чиқиш учун ариза беришди. Аммо, ХОҚ вакиллари ўша вазиятни кўриб чиқишдан бош тортишди. Улар бунинг учун асос йўқлигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳси давомида старт бошида етарлича тезик ола билмаган британиялик спортчи 20 метрлардан сўнг йиқилиб тушади ва баҳснинг бошқатдан старт олишига сабаб бўлади. Велопойгачилардан бири ёки бир нечтаси старт бошидаёқ йиқилиб тушса, у ҳолда қоидага кўра баҳс бошқатдан старт олиши кўзда тутилган. Буюк Британия ва Франция жамоалари ўртасидаги финалда ҳудди шундай ҳолат кузатилди. Бошқатдан старт олган баҳсда британияликлар кейинчалик жаҳон рекорди билан ғолиб бўлишди ва олтин медалларни қўлга киритишди.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:15, 04.08.2012.
Ўқилди: 5494 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.