Ноябрь ойида Жозе Моуриньо «Сассуоло»га қарши ўйинда икки очко йўқотгач, «Рома» футболчиларидан бирини қаттиқ қоралаганди. Португалиялик мураббий бу борада Рик Карсдорпни назарда тутгани аниқ эди. Моурино футболчига янги иш қидириши кераклигини айтди.
Ўша матбуот анжуманидан сўнг Карсдорп «Рома»нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборди ва Римни тарк этди. Кейинчалик нидерландиялик футболчи психологик муаммолар сабаб машғулотлар бошланишига ўз вақтида кела олмади.
Рик Карсдорп бу жанжаллардан сўнг душанба куни «Рома»да машғулотларга қайтди. Яқин кунларда ҳимоячи клуб раҳбарлари билан учрашиб, келажагини муҳокама қилади.