"Милан" ҳимоячиси Давиде Калабриа "Наполи" ҳақида фикр билдирди. Айни дамда неаполликлар Италия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда, “россонери”лар эса саккиз очко ортда қолиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
"Биз "Наполи" бу қадар кучли бўлишини кутмагандик. Улар ажойиб мавсумни ўтказишмоқда. Январ улар учун муҳим ой бўлади, чунки уларни олдинда кўплаб муҳим учрашувлар кутиб турибди. Биз етиб олишимиз керак, жароҳатланганлар қайтиб келади. Шундай экан, мен оптимистман", деди Калабрия Sky Sport Italia нашрига.
Жаҳон чемпионатидан кейинги илк расмий ўйинда “Наполи” 4 январь куни меҳмонда “Интер”га қарши майдонга тушади. Шу куни “Милан” “Салернитана”га қарши баҳс олиб боради.