Франция терма жамоаси марказий ҳимоячиси Рафаэл Варан бош мураббий Дидье Дешам фаолияти ҳақида гапирди.
"Дешам энг майда деталларга жуда эътиборли, у футболчилар билан доимий мулоқотда. У менга қўядиган талабларида аниқ ва мен жамоага нима бера олишимни доим биламан. Унинг иш услублари бизга кўп йиллар давомида барқарорликни сақлашга имкон берди", - дея "Манчестер Юнайтед" футболчисининг сўзларини келтиради ТМW.
14 декабрь куни Франция терма жамоаси Марокаш билан ЖЧ-2022 финали йўлланмаси учун кураш олиб боради.