"Интер"нинг собиқ ҳимоячиси Хавьер Занетти Аргентина терма жамоасининг Нидерландия билан 1/4 финал учрашувидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Шубҳасиз, Лаутаро ўйин натижаларини ҳал қиладиган футболчи. Бу ғалаба бизга кўпроқ керак эди шекилли. У энг қийин пайтни бошдан кечирди, чунки бу пенальти катта аҳамиятга эга эди. Мартинес буни тушуниб етди, чунки Лаутаро жуда кучли характерга эга катта футболчи, у энг керакли пайтда майдонга тушади.
Лекин гап фақат у ҳақида эмас, бутун Лионель Скалони жамоаси чинакам аҳил жамоа ва бундай эътиборли жамоанинг табиий равишда ярим финалгача этиб бориши мантиқан тўғри.
Лионель Мессининг етакчилигини алоҳида таъкидлаб ўтаман - у нафақат бу чемпионатда ўз савиясини кўрсатаётган ажойиб ўйинчи, балки ёшларимизга ҳам кўп нарсани етказади.
Аргентина каби жамоанинг бир қисми бўлганингизда, бутун мамлакат сиз билан бир хил орзуни баҳам кўришини биласиз. Сиз бу йигитларга ишонишингиз керак - улар қўлидан келган барча ишни қилишяпти ва ЖЧ ғолиблиги учун иккита ўйин қолди", - деди Занетти El Grafico билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этганди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.