Кириш Регистрация

Сантуш яқин кунларда истеъфога чиқиши аниқ бўлди, бироқ...

Баҳо:
+ | -

Фернанду Сантуш Португалия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетади.

A Bola нашри хабарига кўра, 68 ёшли мутахассис тарк этиш қарорини аллақачон қабул қилинган. Сантуш яқин кунларда Португалия терма жамоасини тарк этади. Унинг Португалия футбол федерацияси (FPF) билан 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномаси бекор қилинади. Таъкидланишича, хайрлашув дўстона тарзда ўтади.

Манбанинг таъкидлашича, томонлар ҳамкорликни тўхтатишга шошилмаяпти, чунки Сантушнинг шартномаси мураккаб схема бўйича тузилган. Мураббий билан FPF шартномаси воситачи орқали тузилган, шунинг учун уни бекор қилиш тартиби бироз мураккаброқ.

FPF президенти Фернандо Гомеш аллақачон Португалия терма жамоасига янги мураббий қидиришни бошлаган. Номзодлар рўйхатида португалиялик мутахассислар ҳам, хорижликлар ҳам бор.

Сантуш 2014 йилда Португалия терма жамоасини бошқаришни бошлаган эди. Унинг қўл остида жамоа Евро-2016да ғолиб чиқди.

ЖЧ-2022дан Португалия 1/4 финал босқичида Марокаш терма жамоасига ютқазиб (0:1) чиқди.

Киритилди: 13:47, 13.12.2022.
Ўқилди: 1690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.