Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЖЧ-2026да Бразилия терма жамоаси таркиби қандай бўлади?

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворитидан бири деб эътироф этилганди, аммо бразилияликлар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади. Энди жанубий америкаликлар тўрт йилдан сўнг чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. Бугун Бразилия терма жамоаси АҚШ, Мексика ва Канададаги турнирда қандай бўлиши ҳақида фикр юритамиз.

Бразилия терма жамоаси охирги марта 2002 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. "Селесао" ҳар доим ғалаба қозонишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ва улар, албатта, АҚШ, Мексика ва Канадага буни амалга ошириш мақсади билан боришади. Унгача Бразилия терма жамоасининг таркиби қандай кўринишга келиб қолади?

Бразилияликларнинг иккала юлдуз дарвозабони ҳам сафда бўлиши керак. Алиссон 33 ёшда, Эдерсон эса 32 ёшда бўлади. Ёшига қараб ҳар иккала дарвозабонда ҳам ЖЧ-2030га чиқиш учун барча имкониятлар мавжуд. Шу билан бирга, бразилияликлар дарвозабонлардан камида биттаси ҳали ҳам формада бўлишини кутишга ҳақли.

Катта эҳтимол билан бразилияликлар ҳимоя қанотларини янгилашлари керак. Дани Алвеш 39 ёшда, Данило ва Алекс Сандро 31 ёшда, Теллес эса 29 ёшда. Биринчиси албатта фаолиятини якунлайди, "Ювентус" вакиллари анча ёшда бўлади, улар ҳам бутсаларини михга илишлари мумкин.

Уларнинг ўрнини ким эгаллайди? Ўнг томонда "Реал"га ўтган Винисиус Тобиас. Ҳозирча "Реал"нинг иккинчи жамоасида ўйнайди, лекин тез орада уни асосий таркибда кутиш керак. "Манчестер Сити" учинчи мавсумга ижарага берилган Ян Коутага умид қилмоқда. Чап қанот қийинроқ. Чунки, Мадриднинг “Атлетико” клуби футболчиси Ренан Лоди “Ноттингем Форест” клубига ўтди. Гилермо Аранани эслай оласиз, лекин у Европада ўз ўрнини топа олмай ватанига қайтди. Шу сабабли, бу позицияга катта эҳтимол билан янги ном кутиш керак.

Аммо ҳимоя марказида бразилияликлар хотиржам бўлишлари керак. Тиаго Сильва фаолиятини якунлайди, лекин усиз ҳам бир нечта яхши ўйинчилар топилади. Маркиньос 32 ёшда бўлади ва у ҳали ҳам формада бўлиши керак. Бремер 29 ёшга, Милитао эса 28 ёшга тўлади. "Арсенал"да ўйнаётган Габриэлни ҳам эсдан чиқармаслик керак, у бундан ҳам ёшроқ. Умуман олганда, Бразилия учун ҳимоя марказида ҳаммаси яхши бўлишини кутишимиз керак.

Катта эҳтимол билан бразилияликлар қўллаб-қувватлаш зонасини янгилайди. 2026 йилга келиб Каземиро 34 ёшда, Фред 33, Фабинё 32 ёшда бўлади. Балки улардан бири АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин, аммо бунга пул тикиб бўлмайди. Кўриниб турибдики, бу зонада бизга ҳали номлари номаълум бўлган футболчилар ҳаракат қилишади. Бразилияда улар "Флуминенсе"дан 21 ёшли Андре, унинг тенгдоши Данило ва Палмейраслик 22 ёшли Габриел Менино, шунингдек, Васко да Гамадан 18 ёшли Андре Сантос ҳақида кўп гапиришади. Астон Виллада Дуглас Луи ҳам бор, лекин у ҳали керакли даражада ривожланмаган. Балки 2026 йилги жаҳон чемпионати арафасида бразилияликларни энг кўп ташвишга солиши керак бўлган майдон марказидир.

Шунингдек, марказда 28 ёшга тўладиган Бруну Гимарайш ва Лукас Пакетани кутиш керак. Уларнинг муваффақияти ва кейинги жаҳон чемпионатига йўл олишига ишонса бўлади.

Ҳужум чизиғи борасида муаммо бўлмаслиги аниқ. Ҳатто 34 ёшда бўлган Неймар ҳам кейинги жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин. Ришарлисон, Рафинья ва Жезус 29 ёшда, Антони ва Винисиус 26 ёшда, Родриго ва Мартинелли 25 ёшда. Педро ҳақида гапириш қийин, у Қатарда ўзини кўрсата олмади, лекин у 29 ёшда бўлади. Бутун Бразилия Эндрикдан олдинга силжишини кутмоқда, у навбатдаги жаҳон чемпионати олдидан "Реал"да ўйнашга улгуриши керак. Гарчи, ёш бўлсада, Матеус Кунья ўсизга эриша олади.

Ҳар доимгидек, Бразилияда ўсиши кутилаётган ёш футболчилар тўлиқ тарқоқ. Умуман олганда, Бразилия тўрт йилдан сўнг турнир фаворитларидан бири бўлиши ва ниҳоят кубокни ватанига қайтаришга ҳаракат қилиши ҳақида баҳслашиш мумкин.

Киритилди: 18:29, 13.12.2022.
Ўқилди: 7614 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.