ПСВ Эйндховен клуби ушбу жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоаси сафида учта гол урган ҳужумчи Коди Гакпо учун Мадриднинг “Реал” клубидан таклиф кутмоқда.
Diario AS хабарига кўра, ПСВ "Реал"дан Гакпо учун фойдали таклиф билан чиқишни кутмоқда. Эслатиб ўтамиз, Нидерландия клуби ўз футболчисини 60 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда. У январдаги трансфер ойнасидаёқ қўйиб юборилиши мумкин эди, бироқ аввалги миш-мишларга кўра, "қироллик клуби" бу қишда ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти.
Гакпо учун яна бир жиддий даъвогар "Манчестер Юнайтед" бўлиб, у футболчини бош мураббий Эрик тен Хаг илтимосига кўра сотиб олмоқчи.