"Реал" келаси ёзда ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи эмас.
Marca нашри хабарига кўра, "қаймоқранглилар" мураббийлар штаби бу ўринни ёпиши мумкин бўлган Дани Карвахаль ва Лукас Васкесдан мамнун.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг 2013 йилдан бери асосий ўнг қанот ҳимоячиси Карвахаль ҳисобланади. Васкесга эса аввал вингер сифатида ўйнаган, кейин эса ўнг қанот ҳимоячиси сифатида қайта тарбияланган.
Айни дамда "Реал" Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Улар пешқадам “Барселона”дан икки очко ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Карвахал ушбу жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси таркибида икки марта майдонга тушди.