Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Суперкомпьютер финалда Аргентинага устунлик бермоқда!

Баҳо:
+1 | -1

14 декабрь куни Қатарда жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финал ўйини бўлиб ўтди ва унда Франция терма жамоаси Марокашни мағлуб этди (2:0). Five Thirty Eight суперкомпьютери жаҳон чемпионати ғолиблиги учун курашда жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, компьютер жамоаларнинг ҳужум ва ҳимоядаги кучини акс эттирувчи Soccer Power Index деб аталадиган кўрсаткичга асосланади. ЖЧ финалида французлар билан Аргентина терма жамоаси ўйнайди. Суперкомпьютерга кўра, ғалабага асосий даъвогарлар аргентиналиклардир.

1. Аргентина – 53%

Жанубий Америка терма жамоаси ва унинг асосий юлдузи Лионель Месси турнирни кучсиз бошлади, гуруҳ босқичининг биринчи учрашувида Саудия Арабистонига сенсацион тарзда мағлуб бўлди (1:2). Бироқ ўшандан кейин Лионель Скалони футболчилари икки учрашувда бир хил 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган ва биринчи ўриндан 1/8 финалга чиқишган. Плей-оффнинг биринчи босқичида Аргентина терма жамоаси Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, чорак финалда драматик ўйинда Нидерландия жамоасидан 2:2 (4:3 пен.), ярим финалда эса Хорватия билан ўйинда ҳеч қандай муаммога дуч келмади. Мессининг ҳисобида 6 та ўйинда 5 та гол бор.

2. Франция – 47%

Амалдаги жаҳон чемпионлари мусобақани Австралия терма жамоасини мағлуб этишдан бошлади – 4:1, гуруҳ босқичининг 2-турида Данияни мағлуб этди (2:1) ва муддатидан аввал плей-оффга йўл олди. Тунисдан учралган мағлубият (0:1) французларни гуруҳда иккинчи ўринга тушириб юбормади, чунки австралияликларда кутилганидек, тўплар фарқи ёмонроқ бўлди. 1/8 финалда Франция Полша терма жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди - 3:1, чорак финалда қийин баҳсда Англияни мағлуб этди - 2:1. Ярим финалда марокашликлардан кучлироқ эканини кўрсатди - 2:0. Килиан Мбаппе ҳам Месси каби бешта гол урган.

Олдинги башоратлар амалга ошдими?

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суперкомпьютер ЖЧ-2022нинг иккала ярим финал ўйини: Аргентина - Хорватия ва Франция - Марокаш ўйинлари натижаларига прогноз берган эди. У аргентиналиклар ва французларнинг финалда чиқишларини тўғри тахмин қилди.


17 декабрь

20:00. Хорватия - Марокаш.

18 декабрь

20:00. Аргентина - Франция.

Киритилди: 15:15, 15.12.2022.
Ўқилди: 3882 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.