Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Хави янги бошланажак мавсум олдидан, жамоа ўз олдига қўйган мақсадлар ҳақида гапириб берар экан, клуб доимгидек барча совринлар учун кураш олиб боришини таъкидлаб ўтди.
"Биз доимгидек барча совринлар учун кураш олиб борамиз. Айни пайтда Испания суперкубоги учун тайёргарчилик кўрмоқдамиз. Психологик нуқтаи назардан бу кубок биз учун жуда муҳимдир. Ундаги ғалаба мавсум давомидa ўзимизни эркин ҳис қилиш учун туртки бўлади", - дейди Хави.
Шунингдек, испаниялик футболчи "Реал" мураббийи Жозе Моуриньонинг "Олтин Тўп" борасидаги айтган фикрларига нисбатан ўз фикрини айтиб ўтди.
"Умуман олганда "Барселона" фақат футбол майдонида кураш олиб боради. Ундан ташқарида эмас. Бизни фақат яшил майдонда рўй бераётган ҳодисалар қизиқтиради. Табиийки, Моуриньо "Олтин Тўп" совринини "Реал" футболчиларидан бири қўлга киритишини истайди. Ҳудди, Висенте Дель Боске бу своринни Испания терма жамоаси ўйинчилари қўлга киритишини истаётгандек". дея Хавининг сўзлларидан парча келтирмоқда AS нашри.