Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Аргентинага қарши ўйинда Франция терма жамоасидаги жамоадошларини қўллаб-қувватлаш учун жаҳон чемпионати финалига келмайди. Бу ҳақда Испаниянинг Relevo нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бензема аввалроқ Қатарда бўлиб, жамоаси билан жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган эди, бироқ турнир бошланишига бир неча кун қолганида жароҳат олиб, терма жамоани тарк этганди.
Франция ва Аргентина ўртасидаги жаҳон чемпионати финали 18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бўлиб ўтади.